USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Япония ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди

104 марта
Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Япония ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди

20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Токио шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг биринчи саммитида иштирок этди.

Япония Бош вазири Санаэ Такаичи раислигида ўтган тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашдилар.

Саммит кун тартибига мувофиқ, Марказий Осиё давлатлари ва Япония ўртасида “яшил иқтисодиёт” ва барқарор ривожланиш, ўзаро боғлиқлик ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, инсон ресурсларини ривожлантириш каби устувор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Япония 20 йил аввал “Марказий Осиё плюс” мулоқотининг ташаббускори бўлганини таъкидлади. Буюк Ипак йўли давридан шаклланган савдо ва маданий алоқалар, ўхшаш анъана ва қадриятлар икки томонлама кўп қиррали ҳамкорлик учун мустаҳкам асос эканини қайд этди.

— Марказий Осиё мамлакатлари мустақилликка эришганидан бери Япония ишончли ҳамкоримиз бўлиб келмоқда. У мintaqaning ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, инфратузилма, саноат ва энергетика соҳаларини модернизация қилиш, фан ва таълим, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшиб келмоқда. Шу боис Япониянинг минтақада янада фаол иштирок этишидан манфаатдормиз, — деди давлатимиз раҳбари.

Марказий Осиёнинг бой табиий ресурсларга эгалиги, жаҳон транспорт ва савдо йўлаклари чорраҳасида жойлашгани ҳамда иқтисодиётларнинг жадал ўсиши Япония билан кооперацияни янада ривожлантириш учун қулай имконият экани таъкидланди.

Президент “Марказий Осиё + Япония” форматида саммитларни ҳар икки йилда бир марта ўтказишни таклиф қилди ва навбатдагисини Ўзбекистонда қабул қилишга тайёр эканини билдирди.

Шунингдек, “Марказий Осиё – Япония 2040” ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш, етакчи таҳлил марказлари иштирокида Экспертлар форуминиташкил этиш, Япония молия институтларининг инвестициявий фаоллигини кенгайтириш бўйича ташаббуслар илгари сурилди.

Инфратузилма ва саноатни ривожлантириш бўйича қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этиш, рақамли хаб яратиш, “яшил” энергетика, транспорт, логистика, киберхавфсизлик ва сунъий интеллект соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш муҳим йўналишлар сифатида белгиланди.

Экология, сейсмик хавфсизлик, таълим ва ёшлар сиёсати соҳаларида ҳам қатор аниқ ташаббуслар илгари сурилди. Хусусан, Тошкентда қайта тикланадиган энергетика ва сейсмик хавфсизлик бўйича минтақавий ўқув марказларини очиш таклиф этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев халқаро хавфсизлик масалаларига тўхталар экан, Афғонистонни тинч ва барқарор ривожланаётган мамлакат сифатида қўллаб-қувватлаш борасида Япония билан умумий ёндашув мавжудлигини қайд этди.

Саммит якунида барча иштирокчи давлатлар томонидан Токио декларацияси қабул қилинди.








Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: