USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Шавкат Мирзиёев ҳамда МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари “Эрмитаж” музейи билан танишди

176 марта

Шавкат Мирзиёев ҳамда МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари “Эрмитаж” музейи билан танишди

Санкт Петербургдаги норасмий учрашувнинг маданий дастури доирасида Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарлари билан биргаликда “Эрмитаж” давлат музейига ташриф буюрди.
Етакчилар ноёб санъат асарлари ва маданият ёдгорликлари тўпланган ушбу дунёдаги энг йирик музейлардан бирининг экспозицияси билан танишди. Ташриф чоғида Россия ва Европа тарихи ҳамда бадиий меросининг асосий босқичларини акс эттирган Бош музей мажмуаси заллари билан танишилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Делегациялар раҳбарлари Александр залида бўлиб, бадиий кумуш экспозициясини кўздан кечирди, шунингдек, тантанали маросимлар ва расмий тадбирларни ўтказиш учун мўлжалланган Пикетлар зали ва Герблар залига ташриф буюрди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Қимматбаҳо металлардан тайёрланган бетакрор буюмлар сақланувчи Олтин хазина, афсонавий “Товус” механик соати жойлашган Кичик Эрмитажнинг Павильонлар зали меҳмонларда алоҳида қизиқиш уйғотди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ташриф давомида маданий мулоқотни мустаҳкамлаш, тарихий меросни асраб-авайлаш ва Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: