USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Президент қарори: ижтимоий хизматлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади

265 марта
Президент қарори: ижтимоий хизматлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади

Президент қарори билан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ҳудудларда комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тизими йўлга қўйилиб, хизматлардан фойдаланишга оид барча тартиб-таомиллар тўлиқ электрон шаклда амалга оширилиши белгиланди.

Фото: 123RF
“Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига ҳудудларда комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори (ПҚ–383, 18.12.2025 й.) қабул қилинди.

Қарор доирасида 2025 йилда Андижон шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида йўлга қўйилган Ҳудудий ижтимоий хизматлар марказлари фаолияти тажрибаси асосида 2026–2027 йиллар давомида босқичма-босқич 20 та ҳудудий марказ ишга туширилиши белгиланган. Жумладан, Андижон шаҳри ва Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги марказлар тажрибаси асос қилиб олинади.
Ҳудудий марказлар фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида:

  • аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатилишини ташкил этиш;
  • оғир ҳаётий вазиятдаги болаларнинг ижтимоий мослашув муаммоларини ўрганиш орқали уларни жамиятга интеграция қилиш каби вазифалар белгиланди.
Шунингдек, ҳудудий марказлар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига реабилитация, абилитация, физиотерапия ва даволаш-жисмоний тарбия, шунингдек, қараб туриш ва парваришлаш хизматлари кўрсатилиши назарда тутилган.
Ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш ҳуқуқига эга шахслар ҳудудий марказлар хизматларидан “Инсон” марказларининг йўлланмаси асосида фойдаланади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: