USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Январь ойи пенсиялари қачон тўланади? Пенсия жамғармаси жавоб берди

4 098 марта

Январь ойи пенсиялари қачон тўланади? Пенсия жамғармаси жавоб берди

Пенсия жамғармаси январь ойи пенсия тўловлари бўйича фуқароларни қизиқтираётган саволларга изоҳ берди.
Амалдаги тартибга кўра, пенсия маблағлари ҳар ой банк пластик карталари орқали олувчиларга ойнинг 5-санасига қадар ўтказиб берилади. Пенсияни нақд шаклда олувчи фуқароларга эса тўловлар ҳар ойнинг 4–27 саналари оралиғида етказиб берилади.

Маълумки, жорий йилнинг 31 декабрдан 4 январгача бўлган кунлар Янги йил байрами муносабати билан дам олиш кунлари этиб белгиланган. Шу сабабли январь ойи пенсияларининг тўланиш муддати бўйича саволлар юзага келган.
Пенсия жамғармасининг маълум қилишича, пенсия тўловлари ҳар йили тасдиқланадиган “Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонун асосида молиялаштирилади. “2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонун билан Пенсия жамғармасининг 2026 йил учун харажатлари тасдиқланган.
Шундан келиб чиқиб, январь ойи учун пенсия тўловлари банк пластик карталари орқали олувчи фуқароларга 2026 йил 5 январдан бошлаб юклаб берилиши маълум қилинди. Шу кундан бошлаб Пенсия жамғармаси томонидан пенсия етказиб берувчи ташкилотларга ҳам маблағлар молиялаштирилади.
Нақд шаклда пенсия олувчи фуқароларга эса январь ойи пенсиялари 2026 йил 5 январдан 27 январгача Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан тасдиқланган кундалик график асосида маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали ёки фуқароларнинг яшаш манзилига етказиб берилади.

  • Янги йил муносабати билан байрам мукофотини бериш мажбурийми?
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мамлакат қонунчилигига таяниб бу масалага аниқлик киритди. Меҳнат кодексининг 252-моддасига (рағбатлантирувчи хусусиятга эга тўловлар) кўра, мукофот ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар тартиби иш берувчи томонидан белгиланади ҳамда жамоа шартномаси ёки ички ҳужжат билан расмийлаштирилади.
“Агар ички ҳужжатда барча ходимларга байрам муносабати билан мукофот бериш мажбурияти белгиланган бўлса, иш берувчи уни бериши шарт. Акс ҳолда, бу қарздорликни келтириб чиқаради. Агар бундай мажбурият ички ҳужжатларда кўзда тутилмаган бўлса, мукофот бериш мажбурий эмас, у ихтиёрий ҳисобланади”, дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: