USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

2026 йилда Хоразм вилоятида экологик соҳага алоҳида эътибор қаратилади

295 марта
2026 йилда Хоразм вилоятида экологик соҳага алоҳида эътибор қаратилади

2026 йилда республика миқёсида экологик соҳага жами 1 триллион 900 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши белгиланган бўлиб, ушбу ишлардан Хоразм вилояти ҳам четда қолмайди.

Хусусан, Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий ҳудудларида умумий 250 минг гектар майдонда кўчат экиш режалаштирилган. Шунинг Хоразм вилоятида ҳам, айниқса, Оролбўйи ҳудудларига яқин ерларда яшил ҳудудларни кенгайтириш, чўлланишнинг олдини олиш ва экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилади.

Оролнинг қуриб қолган тубида 115 минг гектар ерда дарахт ва буталар экиш режаси доирасида Хоразм учун ҳам муҳим экологик лойиҳалар жорий этилади.


Шунингдек, ҳар бир ҳудуд қаторида Хоразм вилоятида ҳам ботаника ва дендрология боғлари, аҳоли учун қулай муҳит яратиш мақсадида 20 тадан соя-салқин сайр кўчалари ташкил этилиши кўзда тутилган.

Корхоналарда экологик стандартларни жорий этиш мақсадида кейинги беш йилда камида 30 минг нафар экологик менежерга эҳтиёж юзага келади. Шу боис, 2026 йилдан Хоразм вилоятида ҳам “яшил” техникум очилиб, йилига юзлаб мутахассислар тайёрланади.

Бундан ташқари, Марказий Осиё Яшил университети фаолияти кенгайтирилиб, ҳаво, сув ва тупроқ сифатини назорат қилиш учун замонавий комплекс лабораториялар ташкил этилади. Шаҳарлар, жумладан Урганч шаҳрида табиий вентиляцияни кучайтиришга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб борилиши режалаштирилган.

Бу ишлар Хоразм вилоятида экологик ҳолатни яхшилаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва келажак авлод учун барқарор муҳит яратишга хизмат қилади.

Изоҳ қолдириш

    • Бунёд 30 Dekabr 2025 14:51
      Кукаламзорлаштириш ишларини хоразм вилояти худудий яшил худуд давлат муассасига бериш керак юракдан ишлайдиган ташкилот хар бир ишни масулият билан килишади.

Мавзуга алоқадор: