USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда энди маҳаллий ижро ҳокимияти органлари йўловчи ташиш сифатини назорат қилади

314 марта

Ўзбекистонда энди маҳаллий ижро ҳокимияти органлари йўловчи ташиш сифатини назорат қилади

Ўзбекистонда айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, қонун ҳужжатларига маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ваколатларини аниқлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
“Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги қонунга ҳам қўшимчалар киритилган бўлиб, энди маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ваколатларига қуйидагилар ҳам киради:
  • бекатлар, тўхтаб ўтиш ва диспетчерлик манзилларини, бошқа объектларни жойлаштириш, қуриш ва ободонлаштириш масалаларини ҳал қилиш;
  • аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳақида шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органи билан шартнома тузиш ва транспорт ҳаракатини ташкил этиш режасини ишлаб чиқиш.
  • йўловчилар ташиш ишининг сифати устидан назорат қилиш.
Шу билан бирга, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари автомобиль транспортини ривожлантириш комплекс минтақавий дастурларини тасдиқлаши ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириши белгиланди.

Уларнинг маҳаллий бюджетларнинг ёнғин хавфсизлиги, шу жумладан ёнғиндан сақлаш хизматининг таъминоти харажатларига доир қисмини тасдиқлаши ҳам кўзда тутилган.
Қонун расман эълон қилинган кундан кучга киради.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: