USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Шикоят билдирмади”. Омбудсман колонияда Мубашшир Аҳмад аҳволини ўрганди

242 марта

“Шикоят билдирмади”. Омбудсман колонияда Мубашшир Аҳмад аҳволини ўрганди



Манба: Ombudsman 
Oмбудсман колонияда жазо муддатини ўтаётган Мубашшир Аҳмаднинг соғлиғи ва сақланиш шароитини ўрганди.

Унинг адвокати Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) қандли диабет касаллиги билан оғриб келаётгани сабабли саломатлиги билан боғлиқ муаммолар турмада ҳам давом этаётганини билдирганди. Шу хабар асосида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили вилоятдаги 5-сонли жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Фото: Омбудсман
Мониторинг давомида маҳкумлар билан, шу жумладан, маҳкум Алишер Турсунов билан ҳам холи тарзда суҳбат ўтказилди ва унинг соғлиғига оид тиббий ҳужжатлар билан танишилди.
“Алишер Турсунов муассасадатиббий ёрдам кўрсатилишидан шикояти йўқлигини, мунтазам равишда тўлиқ тиббий текширувдан ўтказиб келинаётганини, фақатгина аввалдан мавжуд бўлган касалликлари туфайли соғлиғида бир оз ўзгаришлар борлигини ва тегишли тиббий ёрдам олаётганини қайд этди”, дейилади омбудсман хабарида.
Фото: Омбудсман
Фото: Омбудсман

Шунингдек, муассасада ўз хоҳишига кўра меҳнатга жалб этилгани (ошхона ишлари билан шуғулланади) ҳамда қонунчиликда белгиланган вақтлардан ташқари ортиқча меҳнатга жалб этилмаганини, иш шароити меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига мувофиқ эканини айтиб ўтган.
Озиқ-овқат таъминоти ва яшаш шароити бўйича ҳам шикоят билдирмаган. Унинг сўзларига кўра, соғлиғидан келиб чиқиб, белгиланган норма бўйича озиқ-овқат берилади.
Фото: Омбудсман
“Маҳкум Алишер Турсунов билан ўтказилган холи тарздаги суҳбатда у ҳеч қандай масалада мурожаат қилмади”, дейилади хабарда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: