USD: 11,970 so'm EUR: 13,928 so'm RUB: 153 so'm GBP: 16,084 so'm CNY: 1,718 so'm KZT: 23 so'm TRY: 277 so'm AED: 3,259 so'm USD: 11,970 so'm EUR: 13,928 so'm RUB: 153 so'm GBP: 16,084 so'm CNY: 1,718 so'm KZT: 23 so'm TRY: 277 so'm AED: 3,259 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонлик олимлар сув ва ҳавони тозалайдиган қурилма яратди

57 марта

Ўзбекистонлик олимлар сув ва ҳавони тозалайдиган қурилма яратди

Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари томонидан биологик асосда олинган кўп қатламли графен яратилди. Шунингдек, ушбу материал асосида сувни тозалашга мўлжалланган Water-Тоl номли фильтр-пресс қурилмасининг лаборатория намунаси ишлаб чиқилди.


Сўнгги йилларда графен, углерод нанотрубкалари, фуллеренлар ва графен оксиди каби углерод асосидаги материаллар кенг тадқиқ этилмоқда. Улар юқори мустаҳкамлик ва ўзига хос физик-кимёвий хусусиятларга эга бўлса-да, айрим ҳолларда ишлаб чиқариш жараёнида заҳарли моддалар қўлланилгани сабабли тиббиётда фойдаланиш чекланган.

Фанлар академияси олимлари томонидан яратилган кўп қатламли графен эса биологик жиҳатдан хавфсиз ҳисобланади. Тадқиқотлар натижаларига кўра, ушбу нанокарбон материали инсон тўқималарига салбий таъсир кўрсатмайди, яраларнинг битиш жараёнини тезлаштиради ҳамда бактерия, вирус ва замбуруғларга қарши фаолликка эга. Шунингдек, ҳужайра ва тўқималарнинг тикланишини рағбатлантириши аниқланган.

Мутахассислар кўп қатламли графенни биомос, яъни инсон организми билан мос келувчи янги авлод материали сифатида баҳоламоқда. У тиббиётда яраларни даволаш ва антибактериал қопламалар яратишда, фармацевтикада дори воситаларини етказиб берувчи ташувчи сифатида, саноатда эса мустаҳкам ва чидамли материаллар ишлаб чиқаришда қўлланилиши мумкин.
Бундан ташқари, мазкур материал сув ва ҳавони тозалаш, зарарли моддалар ҳамда радионуклидларни ютиб олишда юқори самарадорликка эга экани қайд этилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: