USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хавфсизлик камарини тақишга тўсқинлик қиладиган 20 та касаллик рўйхати тасдиқланди

880 марта
Хавфсизлик камарини тақишга тўсқинлик қиладиган 20 та касаллик рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистонда транспорт воситасида хавфсизлик камарини тақиш имконини бермайдиган тиббий ҳолатлар билан боғлиқ муҳим қарор қабул қилинди. Мазкур қарорга асосан, саломатлик ҳолати туфайли хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган 20 та касаллик ва ҳолатнинг расмий рўйхати тасдиқланди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат ёки касаллик фуқарода мавжудлиги тиббиёт муассасалари томонидан расман тасдиқланади. Текширув натижасига кўра, фуқарога QR-кодли электрон тиббий маълумотнома берилади. Мазкур маълумотнома 1 йил муддатга амал қилади.


Хавфсизлик камарини тақиш имконини бермайдиган касалликлар рўйхати:

  1. Ўмров ва тўш суяги синиши
  2. Елка камари синиши
  3. Қовурғалар синиши
  4. Чап ўмров суяги чиқиши туфайли ўтказилган операциялар
  5. Чап ўмров суягининг сохта бўғими синиши
  6. Умуртқа поғонасининг компрессион синиши
  7. Ўпканинг сурункали обструктив касалликлари (IV босқич)
  8. Бронхиал астма (IV босқич)
  9. Ўпканинг интерстициал зарарланиши (фиброз ва бошқалар)
  10. Ўпканинг бир қисми ёки бутун қисмининг (чап ёки ўнг) олиб ташланиши (лобэктомия, пневмонэктомия)
  11. Сурункали юрак етишмовчилигининг III босқичи ва декомпенсация босқичи
  12. Оғир юрак-қон томир касалликлари (ўтказилган инфарктлар, ишемия ва бошқалар)
  13. III даражали (морбид) семизлик (тананинг масса индекси ≥ 40)
  14. Паст бўйлик (нанизм) — 150 сантиметрдан паст
  15. Қўл ёки елка ҳаракатини чекловчи неврологик касалликлар
  16. Тананинг кўкрак қисмида жойлашган оғир аллергик ёки дерматологик касалликларнинг оғир шакллари (экзема, псориаз ва бошқалар)
  17. Ўмров, курак, елка, тўш суяклари ва қовурғаларда ички ёки ташқи имплантлар мавжудлиги
  18. Кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғида ўтказилган очиқ турдаги операциялар
  19. Стомалар мавжуд бўлиши
  20. Кўкрак қафаси соҳасидаги йирик ҳосилалар (ўсма)

Муҳим эслатма

Масъул идоралар таъкидлашича, ушбу тартиб:
  • хавфсизлик камарини асоссиз равишда тақмаслик ҳолатларининг олдини олиш;
  • ҳақиқатан тиббий сабабларга кўра камар тақиши мумкин бўлмаган фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
  • йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилган.
Шу билан бирга, тиббий кўрсатма бўлмаган ҳолларда хавфсизлик камарини тақмаслик қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши эслатиб ўтилмоқда. Мутахассислар хавфсизлик камари йўл-транспорт ҳодисаларида оғир тан жароҳатлари ва ҳалокатлар хавфини кескин камайтиришини таъкидламоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: