USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Мактабни тугатган болаларни 1—1,5 йиллик ҳарбий хизматга жалб қилиш ҳақида ўйлаб кўриш керак” — Алишер Қодиров

203 марта

“Мактабни тугатган болаларни 1—1,5 йиллик ҳарбий хизматга жалб қилиш ҳақида ўйлаб кўриш керак” — Алишер Қодиров

Манба: Madina Nurman
“Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров ўқишга кира олмаган болаларни ҳарбий хизматга юбориш тўғрисида яна таклиф билдирди.

Депутат бу фикрни илк бор 2024 йилнинг март ойида айтган. У тарбия масаласида кескин қарорлардан қочмаслик кераклигини, мактабни тугатган, ўқишга кирганлардан ташқари барча ўғил болаларни тўловларсиз, бир йиллик мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилиш лозимлигини таъкидлаганди.
“Тартиб ва масъулиятни мактаб ва ҳарбий хизматда ўргатмасак, қамоқхонада ҳеч қачон ўргатиб бўлмайди. Ўзбекистонни эркинликни ҳадсизлик деб биладиган, атлас костюм хунасалар эмас, ўз қадрини биладиган, тафаккур қиладиган ўғил-қизлар ривожлантиради”, деганди ўшанда Қодиров.
Партия раисининг сўзларига кўра, дунё инқирозлар даврига кирмоқда ва бу қанча давом этиши, қандай якунланишини тахмин қилиб бўлмайди. Шунингдек, миллий тараққиёт учун ёшларни нафақат билимли, ҳунарли ва рақобатбардош, балки жасур, интизомли, соғлом ва ҳарбийлардек фикрлай олиши ҳам заруратга айланаётгани таъкидланди.
“Таклифимни такрорламоқчиман, мактаблардаги чақирувга тайёрлаш фани мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш ва мактабни тугатган болаларни (олийгоҳга кирганлар ва соғлиқ билан муаммоси бўлганлар мустасно) 1—1,5 йиллик ҳарбий хизматга жалб қилиш тизими ҳақида ўйлаб кўриш керак”, деди Алишер Қодиров.
Унинг фикрича, бу фақат ҳарбий хизмат эмас, ёшларни ҳаётга, давр чақирувларига тайёрлаш тизими сифатида ҳам ўзини оқлайди.
Аввалроқ депутат бола боғчада ҳамда бошланғич таълимда ўз она тилида тарбия кўриши ва илм олишнинг пойдеворини бошлаб олиши кераклигини айтганди.
“Биз бугун, афсуски, болаларимизни бегона тилида тарбия кўришга мажбур қиляпмиз, бегона тилида бошланғич таълимни олишга мажбур қиляпмиз ва бунинг оқибати болаларимиздан мактабдан кутган билимни, боғчадан кутган тарбияни ололмаяпмиз ва бу хатони негадир тан олишни хоҳламаяпти кўп одамлар”, деган у.

Изоҳ қолдириш

    • Л.И.Б 14 Yanvar 2026 22:32
      Зур таклиф кани 1,5 йиллик Харбий хизматга боришса
    • Бобур 15 Yanvar 2026 17:53
      Буларкану яхши фикр харбий хизматни кучайтириш керак ёш авлод жар ёкасига келиб колди зудлик билан тарбиялаш керак.

Мавзуга алоқадор: