USD: 11,857 so'm EUR: 13,746 so'm RUB: 139 so'm GBP: 16,075 so'm CNY: 1,759 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,229 so'm USD: 11,857 so'm EUR: 13,746 so'm RUB: 139 so'm GBP: 16,075 so'm CNY: 1,759 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,229 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган дипломат» унвони таъсис этилади

149 марта

«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган дипломат» унвони таъсис этилади

«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган дипломат» унвони таъсис этилади. 
Жаҳонда бўлаётган геосиёсий ўзгаришлар, халқаро муносабатлар тизимидаги беқарорлик, минтақавий қарама-қаршиликлар ва глобал иқтисодий трансформатсиялар ҳар бир давлатдан ташқи сиёсатни доимий равишда қайта кўриб чиқишни, уни миллий манфаатлар ва замон талабларига мослаштириб боришни тақозо қилмоқда. 


«Сўнгги йиллардаги очиқ, прагматик ва мувозанатли ташқи сиёсатимиз натижасида Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ўрни ва нуфузи ошиб бормоқда. Шу билан бирга, глобал хавфсизлик архитектурасидаги ўзгаришлар, янги иқтисодий иттифоқлар, савдо йўналишлари, технологиялар ва энергия бозорларидаги трансформатсиялар ташқи сиёсатимиздан янада фаол, аниқ мақсадли ва натижага йўналтирилган ёндашувни талаб этмоқда»,  – деди Президентимиз. 

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсат фаолияти консепциясини янгилаб, унинг устувор йўналишларини қайта кўриб чиқиш, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва халқаро майдонда мамлакатимизнинг ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган аниқ вазифаларни белгилаб олиш зарурлиги таъкидланди. 

«Янги консепция мамлакатимизнинг узоқ муддатли стратегик мақсадларини, ички ислоҳотларимиз мантиғини, иқтисодий дипломатия, хавфсизлик, инвестиция, экспорт, транспорт-логистика, сув ва иқлим масалаларидаги миллий манфаатларимизни яхлит ва ўзаро боғлиқ ҳолда акс эттириши лозим», – деди давлатимиз раҳбари.
 
Ишларни самарали ташкил қилиш учун элчихоналарнинг ҳар бирига йилига қўшимча 100-200 минг доллардан маблағ берилиши белгиланди. Дипломатларимизнинг хизматларини муносиб эътироф этиш мақсадида «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган дипломат» фахрий унвонини таъсис этиш таклиф этилди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: