USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда энг кучли деб топилди

341 марта

Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда энг кучли деб топилди

Давлатлар ва уларнинг ҳарбий салоҳиятини баҳолаб борадиган Global Firepower портали 2026 йил учун рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон 145 та давлат орасидан 0.9908 балл билан 53-ўринни эгаллади. Бу Марказий Осиёда энг юқори кўрсаткичдир.

Манбага кўра, Ўзбекистон қуролли кучларида 470 та танк, 8 692 та зирҳли транспорт воситаси, 159 та самолёт ҳамда 101 та вертолёт мавжуд. Қолаверса, мамлакат хизматга яроқли аҳоли сони бўйича дунёда 32, мудофаа бюджети бўйича эса 49-ўринни банд этган.
Мудофаа вазирлиги қўшинларининг комплекс машқларидан
Фото: Президент матбуот хизмати
Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон (58), Туркманистон (78), Тожикистон (100) ва Қирғизистон (109) ўринларга муносиб топилган. АҚШ, Россия ва Хитой эса ҳар доимгидек дастлабки уч поғонани эгаллаган.
Биринчи ўнлик:
  1. АҚШ: 0.0741
  2. Россия: 0.0791
  3. Хитой: 0.0919
  4. Ҳиндистон: 0.1346
  5. Жанубий Корея: 0.1642
  6. Франция: 0.1798
  7. Япония: 0.1876
  8. Буюк Британия: 0.1881
  9. Туркия: 0.1975
  10. Италия 0.2211
Таъкидлаш жоиз, GFP индекси Қўшма Штатларда яшовчи блогер Даниэль Пучетти томонидан юритиладиган нодавлат лойиҳа ҳисобланади. Қолаверса, муаллиф рейтинг қандай манбалар асосида тузилишини, шунингдек, ҳисоб-китоблар қайси формула асосида олиб борилишини очиқламаган.

Изоҳ қолдириш

    • Расул 23 Yanvar 2026 18:57
      Францияда 200 Минг Аскар бор Уни хам 90 фоизи легион аъзаси Узбекистан куч

Мавзуга алоқадор: