USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Сохта ҳайдовчилик гувоҳномалари ортидаги фожеали оқибатлар: 8 вилоятда 1 200 дан ортиқ ҳолат аниқланди

258 марта
Сохта ҳайдовчилик гувоҳномалари ортидаги фожеали оқибатлар: 8 вилоятда 1 200 дан ортиқ ҳолат аниқланди

Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномаларини сохталаштириш билан боғлиқ йирик жиноий схема фош этилди. Бош прокуратура томонидан Давлат хизматлари маркази айрим ходимлари ва бошқа шахсларга нисбатан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда кенг қамровли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов жараёнида мамлакатнинг 8 та ҳудудида — Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Самарқанд, Сирдарё, Наманган, Навоий, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида 1 200 нафардан ортиқ фуқарога сохта ҳайдовчилик гувоҳномалари расмийлаштириб берилгани аниқланган.

Олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, мазкур сохта гувоҳномалар эгалари орасида 455 нафар шахс жами 1 305 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган. Энг ачинарлиси, 9 нафар шахс иштирокида йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлиб, оқибатда 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган, 3 нафари эса ҳалок бўлган.

Жиноят ишининг катта ҳажмда экани ва мураккаблигини инобатга олган ҳолда, Бош прокуратурада махсус тергов-тезкор гуруҳи тузилган. Айни вақтда сохта гувоҳномалар ҳамда уларни расмийлаштиришга асос бўлган барча ҳужжатлар чуқур ўрганилмоқда, тергов ҳаракатлари режали тарзда давом эттирилмоқда.

Масъул идоралар фуқароларни яна бир бор огоҳлантириб, ҳайдовчилик гувоҳномасини фақат қонунчиликда белгиланган тартибда олиш зарурлигини таъкидламоқда. Сохта ҳужжатлардан фойдаланиш қонун билан қатъий тақиқланган бўлиб, бу ҳолат қонуний жавобгарликка сабаб бўлади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: