USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Кучишлатар тизимларда 300 дан ортиқ нафақа ёшидагилар раҳбар лавозимида ишламоқда.

567 марта

Кучишлатар тизимларда 300 дан ортиқ нафақа ёшидагилар раҳбар лавозимида ишламоқда.

Ҳуқуқ-тартибот тизимида хизмат ўташ чегараси полковниклар учун 55 ёш, генераллар учун 60 ёш бўлса-да, ҳозир бу ёшдан ошган 300 дан ортиқ ходим раҳбарлик лавозимида ишламоқда. Бу ҳақда жорий йилнинг 27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди. 

Қайд этилишича, ички ишларда 153 нафар, прокуратурада 135 нафар, божхонада 23 нафар ва миллий гвардияда 8 нафар раҳбар ходим аллақачон нафақа ёшига етган бўлса ҳам жойини бўшатиш ниятида эмас. Кўрсатувда айтилишича, шунинг учун ҳам ушбу тизимга янги қон қуйилиши лозим. Бу эса ёш масаласига боғланган. 

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш ҳамда жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш бўйича намунавий амалиётни яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида ана шу катта масалага ечим топиш хусусида ҳам алоҳида тўхталиб ўтган.


“Умуман, ҳозирги даврнинг ўзи раҳбарлардан замонавий билим, ёндашув ва ташаббускорлигини талаб қиляпти. Бизга юқори касбий компетенцияга эга, талабчан ёш раҳбарлар корпуси ҳаводай зарур. Масалан, Қудратхўжаев (собиқ фавқулодда вазиятлар вазири – таҳр.) ўз тизимидаги эллик ёшдан ошган ҳарбий хизматчиларнинг раҳбар лавозимидан қолдирмади. Қурбонов, Тошпўлатов, Йўлдошов, Валиев, Жўраев, Мавлонов. Бир ой муддатда раҳбарликка ёш кадрларни қўйиб, пенсия ёшидагиларни тажрибасидан мураббий ва ўқитувчи сифатида фойдаланиш ва маҳаллада ёшларга устозлик қилаётган тизим яратсин”, деган Президент.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: