USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Боғча ходимлари учун 20 фоизлик қўшимча устама жорий этилади

372 марта

Боғча ходимлари учун 20 фоизлик қўшимча устама жорий этилади

Ўзбекистонда “Янги авлод” инновацион боғчалар тармоғи ташкил этилади. Ушбу мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритадиган ходимларнинг иш ҳақига ҳар ойлик қўшимча устамалар тўланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 5 февраль куни қабул қилинган “Мактабгача таълим ва тарбия тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 19-сонли фармонда сўз боради. 

Унга кўра, эндиликда бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳларининг таълим дастури мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида киритилмоқда.
Фармонга кўра, ушбу гуруҳлар мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар ва бошқа ижтимоий объектларда ташкил этилиши мумкин. 
2027-2028 ўқув йилидан бошлаб, мактабга тайёрловдан ўтган болаларга давлат намунасидаги электрон сертификат берилади.
Мазкур сертификат ҳақидаги маълумотлар ўқувчининг умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномасида ҳам қайд этилади.
Қолаверса, Ўзбекистонда мактабгача таълимни янги сифат босқичига олиб чиқувчи “Янги авлод” мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи фаолияти йўлга қўйилади.
Янги тизимнинг ўзига хосликлари:
  • 2026-2028 йилларда Қорақалпоғистон, вилоят марказлари ва Тошкент шаҳрида биттадан шундай ташкилот қурилади;
  • Ушбу боғчалар таркибида Болаларни ривожлантириш инновацион марказлари ташкил этилиб, унда робототехника, ижод, фан ва математика йўналишларида тематик ўйингоҳлар бўлади;
  • Инновацион марказларда симуляцион вазиятлар орқали болаларда кичик ёшдан касбларга қизиқиш ва экологик маданият шакллантирилади.
Шу билан бирга, “Янги авлод” мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритадиган ходимларнинг иш ҳақига ҳар ойлик қўшимча устамалар тўланади.
Белгиланган имтиёзлар:
  • Раҳбар ва педагог ходимлар, жисмоний тарбия йўриқчилари, мусиқа раҳбарлари, психолог ва тарбиячи ёрдамчиларининг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида Давлат бюджетидан устама берилади;
  • Ушбу лавозимларга ходимлар юқори салоҳиятли ва олий маълумотли номзодлар орасидан танлов асосида қабул қилинади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: