USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда АЭСларни хавфсиз жойлаштиришга қўйиладиган асосий мезонлар ва талаблар ишлаб чиқилди

142 марта

Ўзбекистонда АЭСларни хавфсиз жойлаштиришга қўйиладиган асосий мезонлар ва талаблар ишлаб чиқилди

Манба: “Rosatom”
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан “Атом электр станцияси майдончаси. Хавфсизлик талаблари” тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди.

16 февралга қадар жамоатчилик муҳокамасига қўйилган мазкур ҳужжат Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Атом энергияси агентлиги ва Фанлар академияси билан келишилган бўлиб, атом электр станцияси учун мўлжалланган майдончани танлаш, дастлабки баҳолаш ҳамда якуний тасдиқлаш босқичларида хавфсизликни таъминлашга доир асосий мезонлар ва мажбурий талабларни белгилайди.


Ҳужжатда, шунингдек, майдонча жойлашган ҳудуднинг табиий-географик, ижтимоий-демографик ва муҳандислик-геологик шароитларини ҳисобга олган ҳолда атроф-муҳит компонентлари (атмосфера ҳавоси, ерусти ва ерости сувлари, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси) мониторингини ташкил этиш тартиби ҳамда атом электр станцияси фаолиятининг аҳолига, атроф-муҳитга ва экологик барқарорликка кўрсатиши мумкин бўлган таъсирини баҳолаш ва ҳисобга олиш талаблари белгилаб қўйилади.

Мақсадлар ва вазифалар, шунингдек, лойиҳа билан белгиланадиган асосий қоидалар

Мақсад АЭС қурилиши учун мўлжалланган майдончани танлаш ҳамда баҳолаш жараёнида радиациявий ва техник хавфсизликни таъминлашни назарда тутувчи асосий мезонлар, мажбурий талаблар ҳамда баҳолаш тартибини белгилаш, шу жумладан, ҳудуднинг геологик, сейсмологик, гидрогеологик, иқлимий, экологик ва ижтимоий-хавфсизлик омилларини ҳисобга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқишдан иборат.

Асосий вазифалари:

  • атом электр станцияси қурилиши учун мутлақо ман этиладиган (фаол ёриқлар, юқори сейсмик кўрсаткичлар) ва ноқулай ҳудудларни аниқ белгилаш;
  • табиий (сейсмик, гидрометеорологик, геологик) ва техноген (портлаш, ёнғин, кимёвий хавф) омилларнинг атом электр станциясига таъсирини баҳолаш талабларини белгилаш;
  • атроф-муҳитнинг турли компонентлари (ҳаво, сув, тупроқ) мониторингини ўтказиш тартибини белгилаш;
  • ҳимоя ва эвакуация чоралари режалаштириладиган зоналарнинг чегараларини ва уларга қўйиладиган талабларни (аҳоли зичлиги, транспорт инфратузилмаси) аниқлаш.
Ҳужжатни қабул қилишдан кутилаётган натижалар

Мазкур қарор лойиҳаси қабул қилиниши билан атом электр станциясининг хавфсизлиги, узоқ муддатли барқарор ишлаши ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш нуқтайи назаридан қуйидаги асосий натижаларга эришилади:Хавфни минималлаштириш: атом электр станцияси қуриладиган майдонча танлашнинг дастлабки босқичидаёқ барча муҳим табиий ва техноген хавфлар аниқланади ва уларнинг олди олинади, бу келажакдаги авариялар эҳтимолини кескин камайтиради.

Лицензиялаш жараёнини соддалаштириш: лойиҳа ва майдончанинг хавфсизлигини асословчи ҳужжатлар ягона талаблар асосида тайёрланади, бу лицензиялаш ва давлат назорати жараёнларини аниқ ва шаффоф қилади.

Атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш: радиация мониторинги тизимининг ўрнатилиши ва ҳимоя зоналарининг тўғри режалаштирилиши орқали атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва аҳолининг радиациядан зарар кўриш хавфи минималлаштирилади.

Жамоатчилик ишончини ошириш: атом электр станцияси қурилиши ва иши учун майдон танлашнинг очиқ, меъёрий асосланган ва халқаро стандартларга мос жараёни жамоатчиликнинг лойиҳага бўлган ишончини оширади.
Хорижий тажриба

Лойиҳани ишлаб чиқишда Халқаро атом энергияси агентлигининг “Атом станциялари учун майдонча танлаш ва баҳолаш” мавзусидаги SSG-35 ҳужжати, шунингдек, ядро энергетика соҳасида ривожланган мамлакатлар: АҚШ (10 CFR 100 Реактор майдони мезонлари), Канада (CSA Ядро электр станцияларини сейсмик лойиҳалаш ва квалификация қилиш учун умумий талаблар), Хитой (HAF, GB Ядро электр станцияларини лойиҳалаш учун хавфсизлик регламенти), Япония (JEAG, JIS Ядро электр станцияларини сейсмик лойиҳалаш учун техник қўлланма), Франция (Экстремал зилзилаларга қарши ҳимоя талаблари) ҳамда Россия Федерацияси (NP-032-19 “Атом станцияси майдончаси. Хавфсизлик талаблари”)нинг ушбу соҳадаги меъёрий ҳужжатларида қўйиладиган талаблар ва энг яхши амалиётлар ўрганиб чиқилган. Ўрганиш натижасида норматив ҳужжат лойиҳаси халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштирилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: