USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда 2026 йилда автомобилларнинг 5 та янги модели тақдимот қилинади

716 марта

Ўзбекистонда 2026 йилда автомобилларнинг 5 та янги модели тақдимот қилинади

Манба: BYD
Ўзбекистонда 2026 йилда автомобилларнинг 5 та янги модели тақдимот қилинади. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси Улуғбек Рўзиқулов 13 февраль куни президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

“Шу йилнинг ўзида, ҳурматли президент, бешта янги моделнинг бозорда тақдимоти бўлиб ўтади. Янги ‘Дамас’ чиқди. Хоразмда мажлис бўлганда топшириқ берган эдингиз, тўлақонли ўзлаштирилди”, деди Улуғбек Рўзиқулов.

Шунингдек, 2026 йилда Traverse, Captiva ва Kia’нинг янги моделлари чиқишини, Жиззахдаги BYD заводида Yuan Up моделини ишлаб чиқариш йўлга қўйилишини айтди. Унинг таъкидлашича, Yuan Up модели ҳозир бутун дунёда энг кўп сотилмоқда. Ўзбекистон бозорида ушбу модел учун 25 000 та талабгор бор. Хитой томони лойиҳани амалга оширишга розилик билдирди.


“Юртимизда йилига 650 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга тўртта йирик корхона бор. Рўзиқулов бу йил 300 дан зиёд маҳаллий корхоналар билан кооперация асосида яна 760 та детални ишлаб чиқаришни бошласин. Бу саноатга қўшимча 300 миллион долларлик ҳажм дегани. Ишлаб чиқариладиган автомобиллар сонини 510 000 тага етказсин. Ўтган йили 460 000 бўлди. Ишметов Рўзиқулов билан бирга аҳолининг маҳаллий автомобилларга талабини рағбатлантириш мақсадида бир ҳафтада автокредит ставкасини пасайтириш ва ҳажмини ошириш чорасини кўрсин”, деди давлат раҳбари. 

Шавкат Мирзиёев 2 май куни бўлиб ўтган йиғилишда Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида ҳозирда Damas ва Labo ишлаб чиқарилаётган заводда янги русумдаги автомобиль ишлаб чиқарилишини айтганди. “Бозорда катта талабга эга арзон автомобиль ишлаб чиқариш бошланади”, деган эди давлат раҳбари. 

Фото: UzAuto Моторс
2025 йилнинг декабрида UzAuto Моtors янги Chevrolet Damas Мах ва Chevrolet Damas Моve моделларини қандай кўринишда бўлишини эълон қилди. Автомобиль Евро-5 экологик стандартига жавоб беради, 7 ўриндиққа эга бўлади.
Жиззахдаги BYD заводи 2024 йил январида давлат раҳбарининг Хитойга ташрифи чоғида ишга туширилган эди. Ўша йилнинг июнида Жиззах вилоятидаги BYD Uzbekistan Factory қўшма корхонасида илк электромобиллар ишлаб чиқарила бошланди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: