USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Битта ёмғирга бардош бера олмаётган асфальтларимиз

419 марта
Битта ёмғирга бардош бера олмаётган асфальтларимиз

Йўл қурилиши сўнгги йилларда энг катта давлат харажатларидан бирига айланди. Расмий маълумотларга кўра, 2025 йилнинг ўзида соҳага 15,7 триллион сўм маблағ йўналтирилиб, 21 минг километрдан ортиқ автомобиль йўллари таъмирланган ва реконструкция қилинган. 

Кўлам катта, ҳисоботлар салмоқли. Аммо оддий ҳайдовчи учун энг муҳим савол ҳали ҳам очиқ қолмоқда, нега янги таъмирланган йўллар илк ёмғир ёққандан кейиноқ емирила бошлайди?

Муаммо кўп ҳолларда асфальтнинг ўзида эмас, балки унинг замирида эканлиги мантиқлироқ. Замонавий йўл қурилиши фақат қоплама ётқизишдан иборат эмас — у мураккаб муҳандислик тизими ҳисобланади. Ривожланган давлатларда йўлнинг чидамлилиги асосан пойдевор ва сув чиқариш инфратузилмасига боғлиқ. Чунки, сув асфальт остига кирган заҳоти асос қатламини юмшатади ва ҳатто янги йўл ҳам қисқа вақт ичида чўкиб, ёрилиб ёки чукиб кетади.

Сўнгги вақтларда республикадаги барча йўлларнинг таъмирдан кўп ўтмай йўл қопламасининг чўкиб кетиши кузатилгани бу муаммо тизимли эканини яна бир бор исботлади. Бунинг учун пул ажратилади, яна таъмирланади ва яна бироз муддат ўтиб, аҳвол такрорланади. 

Айни пайтда пулли автомобиль йўлларида ҳаракат тезлигини 150 км/соатгача ошириш режалари муҳокама қилинмоқда. Бироқ, юқори тезлик юқори сифатни талаб қилади. Текис бўлмаган, асоси мустаҳкамланмаган йўлларда бундай тезлик хавфсизликни таъминлаш ўрнига хавфни янада кучайтириши аниқ.

Муаммонинг илдизи маблағ миқдорида эмас, балки масъулият ва назорат тизимидадир. Йўл соҳасида стандартлар янгиланмоқда, янги “метод”лар жорий этилмоқда, аммо сифат устидан мустақил ва шаффоф назорат етарли даражада ишламаяпти. Қурилган йўл учун узоқ муддатли кафолат амалиёти тўлиқ шаклланмагани сабаб, айрим ҳолларда таъмир ишлари қайта-қайта такрорланмоқда.

Ўйлаймизки, вазиятни ўзгартириш учун йўл қурилиши жараёнига мустақил техник аудитни жорий этиш, ҳар бир километрни лаборатория синовлари билан қабул қилиш ва пудратчиларнинг йўл сифати учун молиявий жавобгарликни кучайтириш зарур. Фақат шундагина қурилган йўллар ҳисобот рақамлари учун эмас, амалда йиллар давомида хизмат қилади.

Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг мурожаатида қайд этилишича, тизимда манфаатлар тўқнашуви эҳтимоли сабаб, 300 нафар ходимнинг тадбиркорлик фаолияти тўхтатилган. Бу фақат аниқланганлари холос. Демак, давлат маблағлари йўналтириладиган соҳада хусусий манфаатлар аралашуви хавфи маълум муддат давомида мавжуд бўлгани инкор этилмайди. Аммо бугунги кунда, бу каби ҳолатлар йўқ деб аниқ айтиш учун йўлларимиз сифати аъло даражада бўлиши керак.

Республика аҳамиятига эга магистрал йўлларда асфальт қопламасининг ўйилиб кетиши, чуқурлар пайдо бўлиши оддий ҳолга айланиб бормоқда. Айрим нуқталарда йўл юзаси шундай даражада емирилганки, ҳайдовчилар тезликни кескин пасайтиришга ёки чуқурларни айланиб ўтишга мажбур бўлади. 

Бу эса ҳаракат хавфсизлигига жиддий хавф туғдиради. Йўл ёқаларида ғилдираги ёрилиб тўхтаб қолган автомобиллар манзараси эса муаммонинг реал оқибатини яққол кўрсатади. Ахир, сифатсиз йўл нафақат транспорт воситасига зарар, балки инсон ҳаёти учун ҳам хавфнинг ўзи. Шу нуқтаи назардан қараганда, йўлларда пайдо бўлаётган ҳар бир чуқур бу фақат техник нуқсон эмас, балки назорат ва масъулият тизимидаги бўшлиқнинг кўзга кўринган оқибатидир. Ушбу ҳолатга масъуллар жиддий ва виждонан ёндашиши керак.

Изоҳ қолдириш

    • ilhom61 20 Fevral 2026 17:41
      Йўлни қуган ташкилот ўз хисобидан тъамрлаши керак
    • Умид 20 Fevral 2026 19:26
      Йулларнинг эни хозирги замонда купайиб бораётган техникалар ва йул харакати маневрларига мос кенглик улчаминиям масалага ууйиш керак.

Мавзуга алоқадор: