USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қозоғистон ва Ўзбекистон темирйўлда юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича келишувга эришди

53 марта

Қозоғистон ва Ўзбекистон темирйўлда юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича келишувга эришди

Қозоғистон ва Ўзбекистон темирйўл орқали юк ташиш ҳажмини янада ошириш ҳамда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан келишувга эришди. Бу ҳақда “Дунё” АА “Казинформ” халқаро ахборот агентлиги маълумотига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, икки мамлакат транспорт вазирларининг учрашуви Қозоғистон президенти томонидан транзит салоҳиятини ошириш ва транзит ташувлари ҳажмини 55 миллион тоннага етказиш бўйича берилган топшириқлар ижроси доирасида бўлиб ўтган. Томонлар Ўзбекистон–Қозоғистон темирйўл алоқасининг стратегик аҳамияти ҳамда минтақавий транспорт интеграциясидаги асосий ролини алоҳида таъкидлаган.

Маълумотларга кўра, 2025 йил якунлари бўйича икки давлат ўртасидаги темирйўл ташувлари ҳажми 32,3 миллион тоннани ташкил этиб, 2024 йилга нисбатан 16 фоизга ошган.


Барқарор ўсишни таъминлаш мақсадида “Сариағаш”, “Оазис” ва “Сирдарё” туташ нуқталарида инфратузилмани ривожлантиришни кўзда тутувчи қўшма чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.


Режага мувофиқ, “Оазис” орқали поездлар қатнови суткасига 2 тадан 10 тагача етказилади. Шунингдек, “Дарбаза – Мақтаарал” темирйўл участкасининг қурилиши якунлангач, “Сирдарё” туташув пункти орқали ҳам суткасига 10 жуфт поезд ҳаракати таъминланиши белгиланган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: