USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Мутлақ рекорд: Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 77 млрд доллардан ошди

128 марта
Мутлақ рекорд: Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 77 млрд доллардан ошди

2026 йил 1 март ҳолатига, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари қарийб 77,1 млрд долларни ташкил этди. Бу – тарихий рекорд кўрсаткичдир. Жаҳон бозорида олтин нархлари йил бошидан бери қарийб 19 фоизга ошди.
Фото: iStock 

2026 йил 1 март ҳолатига, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 77,1 млрд долларни ташкил қилди. Захиралар қиймати феврал ойида 2 млрд долларга кўпайган. Бу ҳақда Марказий банк тақдим қилган ҳисоботда келтириб ўтилган.


Ўтган ой давомида захираларнинг валюта қисми 686 млн долларга қисқарган бўлса, олтин қисмининг қиймати 2,7 млрд долларга ошиб, 67,6 млрд долларгача кўпайган. Захиралар таркибида олтиннинг физик ҳажми ҳам 12,8 млн троя унциядан 13,1 млн троя унцияга етган.



Умуман олганда, 2026 йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистоннинг захира активлари 10,7 млрд долларга кўпайди. Катта ўсиш халқаро бозорда олтин нархларининг қимматлашиши фонида юз берди. Яқин Шарқда геосиёсий вазиятнинг ниҳоятда кескинлашиши, жаҳон савдосидаги ноаниқликлар, АҚШ Федерал резерв тизимининг мустақиллиги атрофидаги хавотирлар ва Қўшма Штатларнинг фискал барқарорлигига доир шубҳалар кучайгани сабаб 2026 йилда қимматбаҳо металл баҳоси 5000 доллардан ошди. Олтин жорий йилнинг икки ойида қарийб 19 фоизга қумматлашди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: