USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Вилоят ҳокимлари давлат хавфсизлик хизмати томонидан қўриқланадими?

1 817 марта
Вилоят ҳокимлари давлат хавфсизлик хизмати томонидан қўриқланадими?

Сўнгги пайтларда жамоатчилик орасида вилоят ҳокимларининг давлат хавфсизлик хизмати томонидан қўриқланиши ҳақида турли муҳокамалар пайдо бўлмоқда. Бироқ амалдаги қонунчиликка назар ташланса, бу масала аниқ тартибга солинган.

Жумладан, “Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасида давлат томонидан қўриқланадиган шахслар рўйхати белгиланган. Унга кўра, қўриқланадиган шахслар қуйидагилардан иборат:
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари Марказий сайлов комиссияси томонидан расман эълон қилинган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг оила аъзолари;
  • Ўзбекистон Республикасининг собиқ Президенти ва унинг бутун ҳаёти давомида оила аъзолари;
  • Янги сайланган Президент лавозимига киришгунига қадар Президент вазифаларини вақтинча бажарувчи шахс;
  • Ўзбекистон ҳудудида бўлган вақтида чет давлатлар, ҳукуматлар, парламентлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек уларга ҳамроҳлик қилаётган оила аъзолари;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ёки фармойишлари асосида қўриқланиши лозим деб белгиланган бошқа шахслар.

Эътиборлиси, мазкур моддада вилоят ҳокимлари алоҳида қўриқланадиган шахслар сифатида кўрсатилмаган.


Шу билан бирга, қонунга мувофиқ, Президент фармони ёки фармойиши асосида айрим шахсларни қўриқлаш чоралари белгиланиши мумкин. Шу боис айрим ҳолатларда хавфсизлик чоралари алоҳида қарорлар билан белгиланиши эҳтимоли мавжуд.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: