USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда АЭСда водород портлашидан ҳимоя қилиш қоидалари тасдиқланди

80 марта

Ўзбекистонда АЭСда водород портлашидан ҳимоя қилиш қоидалари тасдиқланди

Манба: “O‘zatom” agentligi
Ўзбекистонда атом электр станцияларида водород портлашининг олдини олиш бўйича махсус қоидалар тасдиқланди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси қарорида белгиланди.

Қайд этилишича, мазкур ҳужжат атом электр станцияларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш жараёнларида водород тўпланиши ва портлаш хавфини камайтиришга қаратилган талабларни ўз ичига олади. Унда водород ҳосил бўлиши мумкин бўлган жараёнлар, хавфли аралашмаларни назорат қилиш ҳамда уларнинг портлашининг олдини олиш бўйича техник ва ташкилий чоралар белгилаб берилган.
Шунингдек, қоидаларга мувофиқ, атом электр станцияларида водород консентрациясини доимий назорат қилиш, махсус ҳимоя тизимларини жорий этиш ҳамда авария ҳолатларида портлаш оқибатларини камайтиришга хизмат қилувчи технологияларни қўллаш талаб этилади. Бунда актив ва пассив хавфсизлик тизимларидан фойдаланиш зарурлиги алоҳида қайд этилган.

Ҳужжатда нормал ва авария ҳолатларида водородли аралашмаларнинг ҳосил бўлишига йўл қўймаслик, шунингдек, портлаш хавфи юзага келганда иссиқлик ва механик таъсирларни камайтириш чораларини кўриш мажбурий этиб белгиланган. Мазкур қоидалар расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: