USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Авторақамлар нархи ошди: 57 фоизлик ўсишга изоҳ берилмади

723 марта
Авторақамлар нархи ошди: 57 фоизлик ўсишга изоҳ берилмади

2026 йил апрел ойидан бошлаб Ўзбекистонда автомобиллар учун давлат рақами белгиларини расмийлаштириш қиймати сезиларли даражада оширилди. Эндиликда оддий давлат рақамлари учун тўлов миқдори 3,5 БҲМдан 5,5 БҲМгача етди. Бу эса амалда қарийб 57 фоизлик ўсишни англатади.

Мазкур маълумотни Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХБ) матбуот хизмати тасдиқлагани ҳақида Gazeta нашри хабар берди.



Нарҳ ошиши — сабабсизми?

Эътиборлиси, ЙҲХБ томонидан оддий авторақамлар нархи кескин оширилишининг аниқ сабаблари очиқланмаган. Шунингдек, нега бу каби муҳим ўзгаришлар олдиндан жамоатчиликка расман эълон қилинмагани ҳам савол остида қолмоқда.

Бу ҳолат, айниқса, янги автомобил сотиб олаётган фуқаролар орасида турли савол ва муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ҳуқуқий масала ҳам очиқ қолмоқда

Авторақамлар учун янги тўлов ставкалари 2303-сонли буйруқ асосида белгилангани айтилмоқда. Бироқ ушбу ҳужжатнинг Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган-ўтмагани, унинг амалдаги ҳуқуқий мақоми ҳақида расмий ва тўлиқ маълумот тақдим этилмаган.

Эътиборли жиҳати, бу борада Адлия вазирлиги ҳам ҳозирча изоҳ бермаган ва масала юзасидан сукут сақламоқда.

Мутахассислар фикрича, бундай ўзгаришлар аҳолига олдиндан очиқ ва тушунарли тарзда етказилиши лозим эди. Айниқса, давлат хизматлари билан боғлиқ тўловлар оширилаётганда шаффофлик ва изоҳ муҳим аҳамиятга эга.

Ҳозирча расмий идоралардан батафсил тушунтиришлар кутилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: