USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Бизда АЭС қурилишига қаршилар кўп” — Очилбой Раматов

805 марта

“Бизда АЭС қурилишига қаршилар кўп” — Очилбой Раматов

Манба: “Daryo” / Ochilboy Ramatov
Ўзбекистонда атом электр станцияси қурилишига қарши бўлганлар кўп. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов 6 апрель куни Минск шаҳрида Беларусь ҳукумати вакиллари билан ўтказилган музокара чоғида маълум қилди

Ўзбекистон делегацияси АЭС лойиҳаси бўйича ҳамкорлик юзасидан Беларусь бош вазири ўринбосари Виктор Каранкевич билан учрашган. “Ўзатом” агентлиги хабарига кўра, мулоқотда Жиззахда АЭС қурилишига беларуслик мутахассисларни техник маслаҳатчи сифатида жалб этиш масаласи муҳокама қилинган.
Мутахассислар станция ҳудудидаги ижтимоий объектлар ва атомчилар шаҳарчаси қурилишига кўмак бериши кераклиги қайд этилган.
Фото: “Ўзатом” агентлиги
Беларусь томони бу таклифни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган. Атом саноати учун зарур бўлган барча инфратузилмани яратиш бўйича тўпланган тажриба билан бўлишиш ниятини тасдиқлаган. 
Фото: “Ўзатом” агентлиги
Ўз навбатида Беларусь ҳукумати ҳам Telegram каналида музокара жараёни акс этган қисқа видео тарқатган. Тасвирда Очилбой Раматов атом станцияси бўйича айрим масалаларни айтган.
“Ҳақиқатан ҳам АЭС қурмоқчимиз. Бизда пудратчи сифатида “Росатом” ишлайди. АЭС қуввати 2110 мегаватт соат бўлади. Станция Жиззах вилоятининг Фориш туманида қурилади. Бу энг олис ҳудудлардан бири. Лекин ўзингиз айтганингиздек, ҳали бизда бунга қарши бўлганлар анча кўп. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда электр энергияси қувватлари етарли. Бироқ келажакда қўшимча қувватлар зарур бўлади”, деган бош вазир ўринбосари.

Изоҳ қолдириш

    • Санжар Тожимирзаев 8 Aprel 2026 22:31
      Ман хам каршиман. Атом Билан уцнашиб болмайди. Бир марта курдик Сардоба сув омбррини курилганини. Эртага атом станция курилиб 1 йилдан Сунг портлаб кетмасин

Мавзуга алоқадор: