USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Йўлларда сунъий тўсиқ ва нотекислик яратиш тақиқланиши мумкин

341 марта

Йўлларда сунъий тўсиқ ва нотекислик яратиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистондаги автомобил йўлларида сунъий тўсиқ ва нотекислик яратиш тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда Cенатнинг кеча, 7 апрель куни навбатдаги ялпи мажлисида муҳокама қилинган янги таҳрирдаги “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонунда сўз боради.

Қайд этилишича, қонунда автомобиль йўллари соҳасида амал қилиниши шарт бўлган асосий принциплар аниқ белгилаб қўйилмоқда. Яъни, йўллар илмий ҳисоб-китоблар асосида лойиҳаланиши, қарорлар очиқ ва шаффоф бўлиши, энг муҳими, йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланиши, табиатга зарар етказилмаслиги ҳамда ҳар бир фуқаро йўллардан тенг ва қулай фойдаланиш имкониятига эга бўлиши белгиланмоқда.


Қонунда муҳим янгилик сифатида автомобиль йўллари бепул ёки белгиланган тартибда пулли бўлиши мумкинлиги мустаҳкамланмоқда. Қонунга мувофиқ автомобиль йўллари соҳасидаги махсус ваколатли орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси белгиланмоқда.

Шунингдек, ҳужжатда йўл ҳаракати хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, автомобиль йўлларида сунъий тўсиқлар ва нотекисликлар яратиш тақиқланмоқда, оғир вазнли ва йирик габаритли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши эса фақат махсус рухсатнома асосида амалга оширилиши назарда тутилмоқда.

Қонунда пулли йўлларни ташкил этиш, давлат-хусусий шериклик асосида молиялаштириш, тўловларни автоматлаштирилган тарзда ундириш, фойдаланувчи ва оператор ўртасидаги оммавий шартнома каби муносабатлар тартибга солинмоқда.
Сенаторларнинг фикрича, ушбу қонуннинг қабул қилиниши мамлакатда йўл инфратузилмаси ривожланишига, ҳаракат тезлиги ортиб, тирбандликлар камайишига, йўл-транспорт ҳодисалари сони қисқаришига замин яратади.
Сенаторлар қонунни маъқуллаган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: