USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Жарималарни тўлашда енгиллик: янги тартиб жорий этилиши мумкинми?

476 марта
Жарималарни тўлашда енгиллик: янги тартиб жорий этилиши мумкинми?

Жорий йил 1 октябрдан молиявий жарималарни ихтиёрий тўлашни рағбатлантиришга қаратилган янги ва ягона тартибни жорий этиш таклиф қилинди. Бу ҳақда Президент ҳузурида ўтказилган тақдимотда маълум қилинди.

Таклифга кўра, тадбиркорлик субъекти ваколатли орган қарори топширилган кундан бошлаб бир ой ичида жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод этилади. Ушбу механизм тадбиркорлар учун молиявий юкни енгиллаштириш ва жарималарни тезкор равишда қоплашни рағбатлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Шунингдек, янги тартибда жарималарни бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини яратиш ҳам назарда тутилмоқда. Унга кўра, қарор топширилганидан сўнг бир ой ичида жарима суммасининг олтидан бир қисми тўланса, қолган қисми кейинги олти ой давомида тенг улушларда автоматик равишда тўлаб борилади.

Мутахассислар фикрича, бундай енгилликлар тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, жарималар бўйича қарздорликларни камайтириш ва иқтисодий фаолликни рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Айни пайтда мазкур таклифлар муҳокама босқичида бўлиб, қабул қилинган тақдирда амалиётга жорий этилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: