USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Президент топшириғи: 2026 йил охиригача 140 мингта квартира фойдаланишга топширилиши шарт

46 марта

Президент топшириғи: 2026 йил охиригача 140 мингта квартира фойдаланишга топширилиши шарт

Шавкат Мирзиёев раислигида 14 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида уй-жой қурилиши суръатлари ва реновация масалаларига тўхталиб, мутасадди раҳбарлар ҳамда вилоят ҳокимларига қатъий топшириқлар берди.
Давлат раҳбари аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласи барча даражадаги раҳбарларнинг, хусусан, Раматов, Кудбиев, Ҳидоятов ва барча ҳокимларнинг доимий диққат марказида бўлиши шартлигини таъкидлади. Йиғилишда соҳа учун ажратилаётган маблағлар ва кутилаётган натижалар очиқланди:
Сўнгги йилларда 56 та “Янги Ўзбекистон” массиви инфратузилмаси учун 4 триллион 100 миллиард сўм маблағ бердик. Бу йил ушбу мақсадларга яна 1 триллион 400 миллиард сўм ажратяпмиз, деди Шавкат Мирзиёев.
Президент масъулларга вилоятларда йил якунигача жами 140 минг хонадонли кўп қаватли уйларни топшириш бўйича режа белгилади. Унга кўра,
  • 1 июлгача — 20 мингта;
  • 1 октябргача — 50 мингта;
  • Йил якунигача — яна 70 мингта хонадон фойдаланишга топширилиши шарт.
Президент шаҳарлар энига кенгайиб бориши инфратузилма харажатларини 4-5 бараварга ошираётганини танқид қилди. Шу боис, эскирган уйлар ўрнига замонавий кўп қаватли бинолар қуриш, яъни реновация дастурига урғу берилади.
“Вилоят ҳокимлари бу йил реновация зоналарида камида 30 минг квартирали кўп қаватли уйларни фойдаланишга топширишга шахсан масъул ва жавобгар бўлади”, деди давлат раҳбари.
Хусусан, Самарқанд вилоятидаги қатор шаҳарларда эскирган барак типидаги уйлар ўрнида шу йилнинг ўзида 2,5 минг квартирали замонавий уйлар қурилиши топширилди. Йил якунида раҳбарларнинг фаолияти қоғоздаги рақамлар эмас, балки кадастрдан ўтган реал уйлар сони бўйича баҳоланади.

Изоҳ қолдириш

    • Bobur 16 Aprel 2026 10:56
      Qurilish sifatini nazorat qilish kerak.

Мавзуга алоқадор: