USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч давлат университетида ҳарбий тайёргарлик ўқув маркази ташкил этилади

378 марта
Урганч давлат университетида ҳарбий тайёргарлик ўқув маркази ташкил этилади

Ўзбекистонда ҳарбий хизмат тизимини янада такомиллаштириш, резерв ва захирадаги офицерлар тайёрлашни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинмоқда. Шу доирада Урганч давлат университетида ҳам ҳарбий тайёргарлик ўқув марказини ташкил этиш режалаштирилган.


Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Shavkat Mirziyoyevга ҳарбий хизматчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, захира офицерлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик ишлари юзасидан ахборот берилди.

Маълум қилинганидек, армиянинг жанговор шайлиги ва тайёргарлигини ошириш мақсадида қўшинларда стратегик ва қўмондонлик штаб ўқувлари, дала йиғинлари ва махсус курслар мунтазам ташкил этилмоқда. Бунда ҳарбий хизматчиларнинг ахлоқий-руҳий тайёргарлиги, оғир вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш ва қўрқувни бошқара олиш қобилиятларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Замонавий ҳарбий тўқнашувлар таҳлили асосида ўқув жараёнларига янги усул ва ёндашувлар жорий этилиб, бўлинмаларнинг мобиллиги ва мустақил ҳаракат қилиш имкониятлари кенгайтирилмоқда.

Тақдимотда таъкидланганидек, ҳозирги кунда 4 та олий таълим муассасаси ва 2 та олий ҳарбий таълим муассасасидаги марказ ва факультетларда 42 та мутахассислик бўйича резерв ва захира офицерлар тайёрланмоқда. Ушбу тизимни кенгайтириш мақсадида Урганч давлат университети билан бирга Термиз, Андижон давлат университетлари, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда Андижон давлат тиббиёт институтида яна 5 та ҳарбий тайёргарлик ўқув марказини ташкил этиш таклиф қилинди.

Шунингдек, олий таълим муассасаларида “Чақириққача ҳарбий таълим” йўналиши бўйича 3 йиллик бакалавриат дастури асосида захира офицерлар тайёрлаш йўлга қўйилади. Замонавий талаблардан келиб чиқиб, сунъий интеллект, дрон ва робототехника каби йўналишларда ҳам мутахассислар тайёрлаш режалаштирилмоқда.

Йиғилишда ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Жумладан, Мудофаа вазирлиги офицерларининг хизмат йиллари учун тўланадиган устамаларини икки баробарга ошириш, контракт асосида хизмат қилаётган аскар ва сержантлар маошини 10 фоизга кўпайтириш таклиф қилинди.

Давлат раҳбари ушбу ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, уларнинг амалга оширилиши ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, шунингдек, ҳарбий хизмат нуфузини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

Шу билан бирга, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан кенг кўламли тадбирлар ташкил этиш, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 30 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, кекса авлод ва фахрийларга эътибор қаратиш режалаштирилган.

Мутахассислар фикрича, Урганч давлат университетида ҳарбий тайёргарлик ўқув марказининг ташкил этилиши нафақат ёшларнинг ҳарбий билим ва кўникмаларини оширишга, балки мамлакат мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: