USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистон аҳолисининг катта қисми қайси соҳаларда ишлайди?

245 марта

Ўзбекистон аҳолисининг катта қисми қайси соҳаларда ишлайди?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, энг кўп иш билан таъминланганлар қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасига тўғри келади. Бу тармоқда 3 миллион 132,6 минг нафар аҳоли фаолият юритмоқда.

Шунингдек, бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш соҳасида 2 миллион 661,8 минг киши банд. Ишлаб чиқариш саноатида эса 1 миллион 699,6 минг нафар аҳоли меҳнат қилмоқда.


Улгуржи ва чакана савдо ҳамда транспорт воситаларини таъмирлаш соҳасида 1 миллион 507,9 минг, қурилишда 1 миллион 450,5 минг киши иш билан таъминланган.


Таълим соҳасида 1 миллион 367,6 минг нафар, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда 719,4 минг киши фаолият юритмоқда.


Давлат бошқаруви ва мудофаа, шунингдек мажбурий ижтимоий таъминот соҳасида 637,0 минг нафар банд. Ташиш ва сақлаш соҳасида эса 584,6 минг киши ишламоқда.


Яшаш ва овқатланиш хизматларида 389,5 минг, профессионал, илмий ва техник фаолиятда 152,6 минг, бошқарув ва ёрдамчи хизматларда 114,2 минг нафар аҳоли банд.


Ахборот ва алоқа соҳасида 108,8 минг, молиявий ва суғурта фаолиятида 82,9 минг, энергетика тармоқларида 70,7 минг киши меҳнат қилмоқда.

Кўчмас мулк билан операциялар соҳасида 67,8 минг нафар, санъат ва дам олиш тармоқларида 66,9 минг киши банд.

Тоғ-кон саноатида 66,7 минг, сув таъминоти ва чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида 52,8 минг нафар аҳоли фаолият юритмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: