USD: 11,778 so'm ▲ EUR: 13,199 so'm ▼ RUB: 138 so'm ▼ GBP: 15,581 so'm ▲ CNY: 1,757 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,207 so'm ▲ USD: 11,778 so'm ▲ EUR: 13,199 so'm ▼ RUB: 138 so'm ▼ GBP: 15,581 so'm ▲ CNY: 1,757 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,207 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Шавкат Мирзиёев Трампга табрик йўллади

51 марта
Шавкат Мирзиёев Трампга табрик йўллади

Бугун, 4 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампга АҚШ миллий байрами – Мустақиллик куни ҳамда мамлакат мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот котиби маълум қилди.

“Сизга ҳамда дўст Америка халқига кўп миллатли Ўзбекистон халқи номидан энг самимий табриклар ва эзгу тилакларни йўллашдан ғоят мамнунман.

Сизнинг дадил ва шижоатли раҳбарлигингиз остида АҚШ иқтисодий қудрати ва таъсирини янада ошириб, глобал тараққиёт ҳамда хавфсизликни таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда, барча давлатлар билан амалий ҳамкорлик алоқалари жадал ривожланмоқда”, дейилади мактубда.

Президент бундай ижобий жараёнлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги алоқаларни ҳар томонлама кенгайтириш учун мустаҳкам замин яратаётгани, ўзаро ҳурмат, ишонч ва муштарак манфаатларга асосланган муносабатлар янги мазмун билан бойиб бораётганини таъкидлаган.

Мактубда ўзаро савдо ҳажмини ошириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, муҳим минерал ресурслар ва инновацион кооперация соҳаларидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш икки томонлама муносабатларнинг устувор йўналишлари ҳисобланиши қайд этилган.

Шунингдек, хавфсизлик соҳасидаги мулоқот ва амалий шерикликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдорлик билдирилган. Ноқонуний миграция, терроризм, экстремизм, трансмиллий жиноятчилик, наркотик воситалар ноқонуний айланиши ва бошқа замонавий таҳдидларга қарши курашишда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кенгайтириш долзарб аҳамият касб этиши таъкидланган.

Давлат раҳбари минтақавий ва глобал форматлар, аввало, “C5+1” платформаси, БМТ ҳамда бошқа халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорлик Президент Доналд Трампнинг фаол қўллаб-қувватлаши билан сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилишига ишонч билдирган.

Шу ўринда Президент жорий йил декабрь ойида Маями шаҳрида бўлиб ўтадиган “Катта йигирмалик” саммити доирасидаги учрашувни катта қизиқиш билан кутаётганини таъкидлаган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: