USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Энергетика соҳасида ўқийдиган юқори курс талабалари дуал таълимга ўтказилади

77 марта
Энергетика соҳасида ўқийдиган юқори курс талабалари дуал таълимга ўтказилади

Янги ўқув йилидан бошлаб олийгоҳлардаги ёқилғи-энергетика йўналишлари бўйича ўқийдиган 3-курс талабаларининг ярми ҳамда 4-курс талабаларининг барчаси дуал таълимга қамраб олинади. Бу ҳақда бугун, 27 июль куни Шавкат Мирзиёев раислигида ёқилғи-энергетика тармоғида келгусидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида сўз борди.

Давлат раҳбари йиғилишда иқтисодиётни технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказиш учун барча соҳаларда, хусусан, энергетикада замонавий кадрлар зарурлигини таъкидлаган. Қайд этилишича, ҳозир 25 та техника олийгоҳида бу йўналишда йилига 5,5 минг мутахассис тайёрланмоқда.

“Очиғи, таълим амалиёт билан боғланмагани учун битирувчининг ишга киришиб кетишига 2-3 йил кетяпти”, деган Президент.

Видеоселекторда масъулларга бир ойда олийгоҳлардаги ёқилғи-энергетика йўналишлари бўйича таълим дастурларини тўлиқ янгилаш топширилган. Шунингдек, жорий йил 1 сентабргача лаборатория ва полигонларни янги талабларга мослаштириш бошланади.

Маълум қилинишича, янги ўқув йилидан 3-курс талабаларининг ярми, 4-курс талабаларининг барчаси дуал таълимга қамраб олинади. Чунки келгуси 2-3 йилда қуёш ва шамол генераторлари, электр зарядлаш ускуналари каби йўналишларда минглаб мутахассисларга эҳтиёж пайдо бўлади.

Яна қайд этилишича, Саудия Арабистонининг “АCWА” компанияси Ширин энергетика техникумини жиҳозлаб, йилига 220 нафар ёшни янги касбларга тайёрламоқда. Янги ўқув йилидан Қорақалпоғистон, Бухоро ва Навоийдаги биттадан техникумда ҳам ушбу тажриба жорий этилади.

Шунингдек, йиғилишда мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур йиғилишда тадбиркорларга ўзи импорт қилган ёки биржадан харид қилган суюлтирилган газни аҳоли ҳамда бизнес субъектларига етказиб беришга рухсат берилиши ҳақида маълум қилинганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: