USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Фермерларга дизель учун 2 млн сўмгача субсидия берилади

58 марта
Фермерларга дизель учун 2 млн сўмгача субсидия берилади

Эндиликда пахта ва буғдой етиштирувчи фермерлар биржа орқали харид қилган дизель ёқилғиси нархи белгиланган чегарадан ошса, давлат ортиқча харажатнинг 2 миллион сўмгача бўлган қисмини субсидия сифатида қоплайди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 29 июль куни 3912-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан биржа савдолари орқали харид қилинган дизель ёқилғиси қийматининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низомда белгиланган.

Низомга кўра, жорий йилнинг 1 апрелидан 1 июлигача пахта ва буғдой етиштирувчи фермерлар биржа савдолари орқали харид қилган дизель ёқилғисининг 1 тоннаси нархи 13 миллион сўмдан ошган бўлса, ортиқча харажатнинг 2 миллион сўмгача бўлган қисми давлат томонидан субсидия сифатида қопланади.

Мазкур субсидияни олиш учун фермерлардан алоҳида ариза талаб этилмайди. Маблағлар проактив, яъни автоматик тартибда ажратилади.

Бунинг учун дизель ёқилғиси фақат биржа савдолари орқали харид қилинган бўлиши, фермернинг экин майдонлари ва экин турлари Агропортал ахборот тизимига киритилган бўлиши ҳамда ёқилғи агротехнологик харитада белгиланган апрел-июнь ойларидаги агротехник ишлар учун сарфланган бўлиши лозим.

Субсидия миқдори Агропортал маълумотлари асосида автоматик тарзда ҳисобланади. Ҳисобланган маблағлар ваколатли орган томонидан фермернинг тижорат банкидаги махсус ҳисобварағига 3 иш куни ичида ўтказилади.

Агар техник носозлик ёки маълумотлар алмашинувидаги узилиш сабабли фермерга оид маълумотлар ваколатли органга етиб бормаса, у ёзма равишда ёки Агропортал орқали электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 15 йил ишлаган тиббиёт ходимларининг фарзандлари учун контракт тўловининг 30 фоизигача қоплаб берилиши ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: