USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Дональд Трамп ўзбекистонликларни Мустақиллик куни билан табриклади

78 марта
Дональд Трамп ўзбекистонликларни Мустақиллик куни билан табриклади

АҚШ Президенти Дональд Трамп Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ва мамлакат халқига давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

“Америка халқи номидан сизга ва Ўзбекистон халқига мамлакатингиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан самимий тилакларимни йўллайман. Ушбу шонли сана Ўзбекистоннинг бой тарихи ва юксак маданиятини яна бир бор ёдга олиш учун муҳим ва айни муддао бўлган фурсатдир”, дейилади табрик хатида.

Шунингдек, мактубда айтилишича, Ўзбекистон муҳим ва манзилли ислоҳотларни амалга ошираётгани сари стратегик шериклик ҳам изчил равишда кенгайиб, ривожланиб бормоқда. Ўтган йил давомида мамлакатлар умумий манфаатларни илгари суриш, жумладан, чегаралар хавфсизлигини таъминлаш, икки томонлама савдо ва инвестицияларни ошириш, энергетика соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий боғлиқликни кенгайтириш йўлида салмоқли ишларни амалга оширилган.

“Қўшма Штатлар ҳамкорликнинг янги йўналишларини ўрганар экан, икки томонлама муносабатларимизни янада мустаҳкамлашдан умидвордир. Мустақиллик байрамини нишонлар экансиз, сизга ва Ўзбекистон халқига энг эзгу тилакларимни билдираман”, дейилади мактубда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: