USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда қамалганлар сони 22 фоизга ошди

103 марта
Ўзбекистонда қамалганлар сони 22 фоизга ошди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг биринчи ярмида судлар томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22 фоизга, яъни 2 минг 133 нафарга кўпайди. Бу ҳақда Олий суд хабар берди.

Таҳлилларга кўра, январь-июнь ойларида мамлакат судлари томонидан 11 минг 703 нафар шахс озодликдан маҳрум қилинган. 2025 йилнинг мос даврида эса бу кўрсаткич 9 минг 570 нафарни ташкил этган.

Жорий йилнинг дастлабки олти ойида Тошкент шаҳри бундай жазо олганлар сони бўйича 2 030 нафарни ташкил этиб,  биринчи ўринда қайд этилган. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти – 1 462 нафар ва Тошкент вилояти – 1 452 нафар билан қайд этилган. Энг кам кўрсаткич Қорақалпоғистонда бўлиб, бу ерда 317 нафар шахс озодликдан маҳрум қилинган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида икки нафар шахсга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Судланганлар орасида 179 нафар шахс қасддан одам ўлдириш, 1 минг 376 нафар шахс эса қасддан баданга оғир ва ўртача оғирликда тан жароҳати етказиш жиноятларини содир этган. Бундан ташқари, 1 минг 789 нафар киши безорилик, 5 минг 788 нафар шахс эса гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар учун судланган.

2026 йилнинг биринчи ярмида коррупцияга оид жиноятлар бўйича қарийб 3 минг 605 нафар шахс судланган. Уларнинг 779 нафари озодликдан маҳрум қилинган, 614 нафарига жарима жазоси тайинланган.

Қолганлардан 1 минг 479 нафари ахлоқ тузатиш ишларига, 711 нафари эса озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев 852 нафар маҳкумни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: