USD: 11,998 so'm EUR: 13,968 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,189 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 262 so'm AED: 3,267 so'm USD: 11,998 so'm EUR: 13,968 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,189 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 262 so'm AED: 3,267 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россияда мусулмонлар идорасининг икки муфтийси ҳибсга олинди

570 марта

Россияда мусулмонлар идорасининг икки муфтийси ҳибсга олинди

Россияда мусулмонлар диний бошқармасининг икки муфтийси ҳибсга олинди. Улардан бири пораxўрликда, иккинчиси полицияга бўйсунмасликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда “Медуза” хабар берди.

Мордовия муфтийси Раиль Асаинов ва Карелиянинг собиқ муфтийси Имом Висам Али Бардвил ҳибсга олингани расман тасдиқланди. Биринчисига жиноий иш, иккинчиси эса маъмурий айбловлар қўзғатилган. Бошқа мусулмон диний арбобларининг ҳибсга олингани ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади. Қўлга олинганлар кўпроқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ҳибсга олишлар ҳақида дастлаб ўзини сиёсатшунос ва халқаро муносабатлар таҳлилчиси деб таништирувчи блогер Орхан Ҳасанзаде хабар берди. У 19 май куни Telegram’даги каналида Россиянинг турли ҳудудларида мусулмон диний вакиллари ва фаолларига қарши рейдлар ўтказилганини ёзган.


Унинг даъвосига кўра, Саранск шаҳрида Раиль Асайнов ҳамда Мордовия мусулмон жамоасининг беш нафар фаол аъзоси ҳибсга олинган. Москвада эса Жанубий Бутово масжиди имоми ва Карелиянинг собиқ муфтийси Висам Али Бардвил қўлга олингани айтилмоқда.
Шунингдек, Санкт-Петербургда аввал динлараро адоват қўзғашда айбланган мусулмон воизи Муҳаммад Хенни, Саратовда эса вилоят муфтийси ўринбосари, фаластинлик Нидал ал-Ҳих ушлангани ҳақида хабарлар тарқалган.

Бу маълумотлар кейинчалик россиялик ҳарбий мухбир Дмитрий Стешин ҳамда телебошловчи Руслан Осташко томонидан ҳам тарқатилди. Осташко ҳибсга олинган айрим диний вакиллар “Мусулмон биродарлар” ва хорижий ташкилотлар билан алоқадор бўлганини даъво қилган. Бироқ ҳозирча бу маълумотлар расман тасдиқланмаган.

Орадан бир кун ўтиб, 20 май куни айрим ҳибслар ҳақидаги маълумотлар тасдиқланди. Москванинг Таганский туман суди Карелиянинг собиқ муфтийси ва Жанубий Бутово масжиди имоми Висам Али Бардвилни полиция талабига бўйсунмагани учун 15 суткалик маъмурий қамоққа ҳукм қилганини маълум қилди. Россия Ички ишлар вазирлигига кўра, Бардвил 14 май куни Шереметьево аэропортида полицияга паспортни кўрсатишдан бош тортган ва қочишга уринган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари уни хизмат автомобилига олиб чиқаётганида эса қаршилик кўрсатгани айтилмоқда.

Шунингдек, Мордовия муфтийси ўринбосари Рашит Абдрашитов муфтий Раиль Ассаиновнинг пораxўрлик иши бўйича ҳибсга олинганини тасдиқлади. Тергов маълумотларига кўра, Ассаинов Мордовия давлат университетидаги Ислом иқтисодиёти ва молияси магистратура дастури раҳбарига талабалар имтиҳондан муваффақиятли ўтиши учун пора таклиф қилганликда гумон қилинмоқда. Муфтият вакили эса бу ҳолатни “тушунмовчилик” деб атаб, пораxўрлик бўлиши мумкин эмаслигини билдирган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: