USD: 11,998 so'm EUR: 13,968 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,189 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 262 so'm AED: 3,267 so'm USD: 11,998 so'm EUR: 13,968 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,189 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 262 so'm AED: 3,267 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Шимолий Корея баллистик ракета ва снарядлар учирди

84 марта

Шимолий Корея баллистик ракета ва снарядлар учирди

Манба: The Straits Times
Шимолий Корея 26 май куни мамлакат ғарбий соҳили яқинидаги сувларга қарата бир нечта снаряд учирди. Уларнинг орасида камида битта қисқа масофага учувчи баллистик ракета ҳам бор. Бу ҳақда Жанубий Корея ҳарбийларига таяниб, Reuters хабар берди.

Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси баёнот берди. Унга кўра, ракеталар маҳаллий вақт билан соат 13:00 атрофида учирилган. Синов Шимолий Кореянинг Шимолий Пёнган провинциясидаги Чонжу шаҳри яқинидан амалга оширилди. Ракета тахминан 80 километр масофага учиб борган.

Бу Пхеньян томонидан 19 апрелдан бери амалга оширилган биринчи ракета синовидир. Ўшанда мамлакат кассетали бомбалар билан жиҳозланган бир нечта ракеталарни синаб кўрган эди. Апрель ойи бошида эса Шимолий Корея янги кассетали жанговар каллак ва электромагнит қуролни синовдан ўтказганини маълум қилганди. Экспертлар фикрича, бу орқали Пхеньян замонавий урушга тайёр эканини кўрсатмоқчи бўлмоқда.

Мамлакат етакчиси Ким Чен Ин март ойида муҳим баёнот берган эди. Унинг айтишича, Шимолий Кореянинг ядровий мақоми энди ўзгармайди. Ядро қуролини кўпайтириш эса миллий хавфсизлик учун жуда муҳим.

БМТ 2006 йилдан бери Шимолий Кореяга қарши санкциялар қўллаб келади. Шунга қарамай, Пхеньян сўнгги йилларда ўз арсеналини фаол кўпайтирмоқда. Бу ҳолат Жанубий Корея, Япония ва АҚШ томонидан ҳам қоралаб келинади.

Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби 26 май куни Шимолий Кореяни Сеулнинг тинчлик ташаббусларига жавоб беришга чақирди. Жанубий Корея яриморолни ядро қуролидан тўлиқ холи қилиш ниятида. Бунинг учун Сеул халқаро ҳамжамият билан яқин ҳамкорликда иш олиб боради.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: