USD: 11,998 so'm EUR: 13,968 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,189 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 262 so'm AED: 3,267 so'm USD: 11,998 so'm EUR: 13,968 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,189 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 262 so'm AED: 3,267 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда уч ойда 160 дан ортиқ эркак 60 ёшдан кейин ота бўлди

48 марта

Ўзбекистонда уч ойда 160 дан ортиқ эркак 60 ёшдан кейин ота бўлди


Мамлакатда кексайган чоғида фарзанд кўриб, ота бўлиш бахтига эришаётганлар сони барқарор юқори суръатда сақланиб қолмоқда. Хусусан, жорий йилнинг дастлабки уч ойида 60 ёш ва ундан катта бўлган 162 нафар эркак ота бўлди. Уларнинг 14 нафари 70 ёшлик довондан ўтган оталардир.


Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2026-йилнинг январь–март ойларида республика бўйича жами 191 086 та тирик туғилиш ҳолати қайд этилган.
Туғилишларнинг оталар ёши кесимидаги тақсимоти:

  • 25 ёшгача — 16 398 нафар;
  • 25–39 ёш — 158 984 нафар;
  • 40–59 ёш — 15 542 нафар;
  • 60 ёш ва ундан катталар — 162 нафар (шундан 70 ёшдан ошганлар — 14 нафар).
Ўтган йил билан солиштирганда
2025 йил давомида Ўзбекистонда жами 879 599 та тирик туғилиш ҳолати рўйхатга олинди. Йил давомида 60 ёшдан ошган 638 нафар эркак фарзандли бўлган бўлиб, улардан 48 нафари 70 ёшдан ошганида ота бўлган.
2026-йилнинг дастлабки 3 ойидаги кўрсаткич (162 нафар) бу суръат жорий йилда нафақат сақланиб қолаётгани, балки бир оз ўсиш тенденциясига эга эканини ҳам кўрсатмоқда.
Оталар ёши: 2025-йилги йиллик кўрсаткичлар:
  • 25 ёшгача — 97 917 нафар (11,1 %);
  • 25–39 ёш оралиғи — 718 798 нафар (81,7 %);
  • 40 ёш ва ундан катталар — 62 884 нафар (7,2 %) — бунда 40-59 ёшдагилар 62 246 нафарни, 60 ёшдан ошганлар эса 638 нафарни ташкил қилган.
Статистик маълумотлар мамлакатда фарзандли бўлаётган эркаклар ва аёлларнинг ёш гуруҳлари ўртасида сезиларли тафовут борлигини яққол очиб беради. Эркаклар асосан 25 ёшдан кейин ота бўлишса, аёлларда 25 ёшгача она бўлиш кўрсаткичи анча юқори.
Ота ва оналарнинг ёш гуруҳлари бўйича солиштирма кўрсаткичлар:
25 ёшгача бўлганлар:
  • Оталар: 97 917 нафар (жами туғилишларнинг 11,1 фоизи)
  • Оналар: 355 111 нафар (жами туғилишларнинг 40,4 фоизи)
25–39 ёш оралиғидагилар:
  • Оталар: 718 798 нафар (жами туғилишларнинг 81,7 фоизи)
  • Оналар: 512 034 нафар (жами туғилишларнинг 58,2 фоизи)
40 ёш ва ундан катталар:
  • Оталари 62 884 нафар (жами туғилишларнинг 7,2 фоизи)
  • Оналар: 12 454 нафар (жами туғилишларнинг 1,4 фоизи)
Ушбу рақамлардан кўриниб турибдики, 40 ёшдан кейин ота бўлган эркаклар улуши (7,2 %) худди шу ёшда она бўлган аёллар улушидан (1,4 %) салкам беш баробарга кўпроқдир. Мамлакатда энг юқори туғилиш фаоллиги барқарор равишда 25–39 ёш оралиғидаги ота-оналар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: