Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

B1 сертификат эгаларига имтиҳонда 75% балл берилади

152 марта

B1 сертификат эгаларига имтиҳонда 75% балл берилади

Чет тили фани мавжуд бўлган бакалавриат таълим йўналишларига киришда хорижий тил бўйича B1 сертификати учун 75 фоиз балл берилади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатига ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорида сўз боради.

Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, эндиликда инглиз тилидан бериладиган TOEFL iBT сертификатининг мувофиқлик даражаси 1-6 баллик тизим бўйича белгиланади. 


Бакалавриатнинг фанлар мажмуасида чет тили фани мавжуд бўлган таълим йўналишларига эса қабулда B1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан белгиланган максимал баллнинг 75 фоизи миқдорида балл берилади. Олдин фақат B2 ва ундан юқори сертификатларга 100% балл бериларди, энди B1 эгалари ҳам имтиҳон топширмасдан тайёр 75% балл олишлари мумкин.

Шу билан бирга:
  • педагог ходимларга устама тўлашда инглиз тилидан бериладиган TKT, TESOL, TEFL va TESL сертификатларининг амал қилиш муддати ҳисобга олинади;
  • касбий таълим ташкилотларининг педагоглари хорижий тильда махсус фанларни ўқитганлиги учун уларнинг лавозим маошига нисбатан миллий ва халқаро тан олинган B2 сертификати учун 50 фоиз, C1 сертификати учун 100 фоиз миқдорда ҳар ойлик устамалар берилади;
  • ўқитувчиларига Digital SAT сертификатининг математика бўлимидан 750 ва ундан юқори балл олган тақдирда устама белгиланади;
  • умумий ўрта таълим мактабларидаги мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фанлари ўқитувчиларига B+ ва ундан юқори даражадаги сертификатлар учун устама берилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: