USD: 12,086 so'm EUR: 13,871 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,002 so'm CNY: 1,786 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,291 so'm USD: 12,086 so'm EUR: 13,871 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,002 so'm CNY: 1,786 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,291 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россия бизнеси Ўзбекистоннинг барча ҳудудига кириб борган – Мишустин

44 марта
Россия бизнеси Ўзбекистоннинг барча ҳудудига кириб борган – Мишустин

Россия бизнеси Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида фаолият юритмоқда, умумий саъй-ҳаракатлар натижасида иш ўринлари пайдо бўлмоқда ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўпаймоқда. Бу ҳақда Ўзбекистонда бўлиб турган Россия Ҳукумати раиси Михаил Мишустин бугун, 17 июнь куни V Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисидаги нутқида айтиб ўтди. 

“Россия бизнеси республиканинг деярли барча ҳудудларида мавжуд. Биз умумий саъй-ҳаракатлар самарасини кўрмоқдамиз – иш ўринлари пайдо бўлмоқда, харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўпаймоқда. Россия ҳукумати ҳам Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилмоқда”, дейди Мишустин.

У муҳим тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш учун қўшма Инвестиция платформаси ишга туширилганини қайд этган. 

“Алкоголсиз ичимликлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ишлаб турган заводнинг ишлаб чиқариш ва логистика қувватларини кенгайтириш бўйича пилот лойиҳага молиявий ёрдам берилди. Платформа орқали уни амалга ошириш учун маблағларнинг тўртдан уч қисми жалб қилинди”, дейди у.

Унинг алоҳида урғулашича, Россия Ўзбекистон иқтисодиётидаги етакчи инвесторлардан бирига айланди. Инвестицияларнинг умумий ҳажми 4 триллион рублдан ошган.

“Бу ерда 3 мингдан ортиқ маҳаллий корхона фаолият юритиб, 150 га яқин йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширмоқда. Уларнинг умумий қиймати 4 триллион рублдан ошади”, дейди Бош вазир. 

Унга кўра, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги саноат кооперацияси янги босқичга кўтарилмоқда, бунинг учун зарур инфратузилма шакллантирилмоқда. 

“Биз биргаликда бунинг учун зарур инфратузилмани яратмоқдамиз. Жумладан, қўшма технопарклар ташкил этиш. Улар аллақачон Тошкент ва Жиззах вилоятларида фаолият юритмоқда. Апрель ойида Навоий шаҳрида саноат парки очилди”, дейди Мишустин.

Бундан ташқари, у Ўзбекистонда вагонсозлик кластери, шунингдек, тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш учун йиғиш цехлари қурилиши давом этаётганини билдирди. 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: