USD: 12,086 so'm EUR: 13,871 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,002 so'm CNY: 1,786 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,291 so'm USD: 12,086 so'm EUR: 13,871 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,002 so'm CNY: 1,786 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,291 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда ОТМ битирувчиларининг ўртача маоши қанчалиги айтилди

95 марта
Ўзбекистонда ОТМ битирувчиларининг ўртача маоши қанчалиги айтилди
2025 йилда Ўзбекистондаги олийгоҳлар битирувчиларининг ўртача ойлик иш ҳақи 5,1 миллион сўмни қайд этди. Бу ҳақда Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги хабар берди.

Агентлик томонидан олий таълим муассасалари битирувчиларининг сифат индекси бўйича дастлабки моделлаштириш натижалари эълон қилинган. 2025 йил 1 августдан 2026 йил 31 мартгача бўлган 8 ойлик кузатув даврини қамраб олган ушбу тадқиқотда 114 та олийгоҳнинг 242 602 нафар битирувчиси кўрсаткичлари таҳлил қилинган.

Умумий натижаларга кўра, мамлакат бўйича битирувчилар сифатининг ўртача индекси 100 баллдан 60,1 баллни ташкил этган.

Асосий меҳнат бозори кўрсаткичлари:
  • Бандлик даражаси: 75 фоиз
  • Ўртача ойлик иш ҳақи: 5,1 миллион сўм
  • Ўртача ишга жойлашиш тезлиги (муддати): 2 ой 1 кун
  • Барқарор бандлик: битирувчиларнинг 60,1 фоиз қисми камида 4 ой давомида бир жойда барқарор фаолият юритган.


Таҳлилларга кўра, меҳнат бозорида энг катта молиявий таклифлар бизнес, ҳуқуқ ва технология соҳаси вакилларига тегишли бўлиб турибди:

  1. Бизнес ва бошқарув – 8,5 миллион сўм;
  2. Ҳуқуқ – 7,3 миллион сўм;
  3. Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) – 6,8 миллион сўм;
  4. Энг кам ўртача маош эса биология ва турдош фанлар (3,2 миллион сўм) ҳамда ветеринария (3,4 миллион сўм) йўналишларида кузатилган.


Индекс бали олийгоҳдаги таълим сифати ва битирувчининг бозордаги рақобатбардошлигини ифодалайди. Бу борада қуйидаги соҳалар етакчилик қилмоқда:

  • Математика ва статистика – 69,6 балл;
  • Таълим – 66,7 балл;
  • Бизнес ва бошқарув – 63,9 балл;
  • Энг паст индекс кўрсаткичи Транспорт хизматлари (46,7 балл) соҳасида қайд этилган.


График маълумотларига эътибор қаратилса, энг тез иш топадиган соҳа вакиллари таълим (ўртача 47 кун), транспорт хизматлари ва қишлоқ хўжалиги (54 кун) йўналишлари ҳисобланади. Энг узоқ муддатда иш топадиганлар эса ҳуқуқ (97 кун) ва гигиена ва ишлаб чиқаришда меҳнат муҳофазаси (96 кун) битирувчиларидир. Бу ҳуқуқшунослик ва меҳнат муҳофазаси йўналишларида вакансиялар танлови ва саралаш босқичлари мураккаблиги билан изоҳланиши мумкин.

Тўрт ой давомида барқарор ишлаш улуши бўйича эса математика ва статистика (69 фоиз) ҳамда таълим (67 фоиз) соҳалари энг юқори барқарорликни кўрсатган. Меҳнат муҳофазаси ва транспорт хизматларида эса бу кўрсаткич энг паст (46 фоизни) бўлиб турибди.

Эълон қилинган ҳисоботга кўра, рейтингда энг яхши натижа кўрсатган топ-20 та олий таълим ташкилотининг кариера марказлари 500 миллион сўмдан (жами 10 миллиард сўм) пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Қайд этилишича, ушбу рақамлар 8 ойлик дастлабки моделлаштириш хулосаларидир. Тўлиқ 12 ойлик маълумотларни қамраб олувчи якуний индекс натижалари эса жорий йилнинг август ойида кенг жамоатчиликка тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи ошгани ҳақида хабар қилинганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: