USD: 12,086 so'm EUR: 13,871 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,002 so'm CNY: 1,786 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,291 so'm USD: 12,086 so'm EUR: 13,871 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,002 so'm CNY: 1,786 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,291 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Марказий Осиёда илк бор крематорий иш бошлади

235 марта
Марказий Осиёда илк бор крематорий иш бошлади

Жорий йил апрель ойининг охирида Қозоғистон ва Марказий Осиёдаги биринчи крематорий иш бошлади, бироқ кремация учун ариза топшириш жараёни ҳалигача тартибга солинмаган. Бу ҳақда “Власть” хабар берди.

Қайд этилишича, мамлакат Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги нашрнинг расмий сўровига берган жавобида кремация давлат хизматлари реестрига киритилишини маълум қилган, аммо аниқ муддатни очиқламаган.

Крематорий ўз фаолиятини бошлаганидан кейин, кўпчилик кремацияга ариза бериш тартиби билан боғлиқ қийинчиликлар ҳақида маълум қилган. Масалан, аризага илова қилиниши керак бўлган ҳужжатлардан бири – марҳумнинг ҳаётлик чоғидаги ёзма хоҳиш-истаги ҳисобланади, ваҳоланки, амалиётда бундай ҳужжатнинг ягона давлат намунавий шакли мавжуд эмас.

Рақамли ривожланиш вазирлигининг маълум қилишича, кремация давлат хизматлари реестрига киритилгандан сўнг, давлат хизматини кўрсатиш қоидалари ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Ушбу қоидалар билан ариза бериш тартиби, зарур ҳужжатлар рўйхати, фуқаронинг ҳаётлик чоғидаги хоҳиш-истагини расмийлаштириш ва тасдиқлашга қўйиладиган талаблар, давлат хизматини кўрсатиш муддати, шунингдек, кремацияни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа процессуал масалалар белгиланади.

Шунингдек, вазирлик жараённи рақамлаштириш масалалари, жумладан, ушбу хизматни eGov портали орқали олиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилишини билдирган.

Маълумот учун, кремация (лотинча crematio — куйдириш, ёндириш сўзидан олинган) – марҳумнинг жасадини махсус юқори ҳароратли печларда (крематорийларда) олов ёрдамида куйдириш орқали кул ҳолига келтиришдан иборат дафн қилиш маросимидир.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: