USD: 12,086 so'm EUR: 13,871 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,002 so'm CNY: 1,786 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,291 so'm USD: 12,086 so'm EUR: 13,871 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,002 so'm CNY: 1,786 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,291 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Тошкент вилоятида 9 нафар экология масъули лавозимидан олинди

69 марта
Тошкент вилоятида 9 нафар экология масъули лавозимидан олинди

Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси, Экополиция бошлиғи Азиз Абдуҳакимов раислигида йиғилиш ўтказилиб, 9 нафар экология масъули лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда қўмита хабар берди.

Хусусан, Тошкент вилояти Экополиция бошлиғи ўринбосари ва саккизта туман ҳамда шаҳар бўлимлари бошлиқлари лавозимидан озод этилган.

Йиғилишда Тошкент вилоятида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги бир қатор камчиликлар танқид остига олинган. Хусусан, экологик назорат суст олиб борилганлиги, хўжалик юритувчи субъектларда назорат етарли даражада эмаслиги, экологик экспертиза хулосасисиз ва дарё муҳофаза зонасида рухсатсиз фаолият юритаётган объектлар бўйича етарлича назорат ўрнатилмаганлиги таъкидланган.

Шунингдек, Чирчиқ дарёси ўзанида ноқонуний қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши ҳамда муҳофаза майдонига чиқиндилар жойлаштирилаётганлиги ҳолатлари бўйича назорат таъминланмаганлиги қайд этилган.

Ўз навбатида, Тошкент вилояти Экология бош бошқармасига аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур топшириқ ва вазифалар белгилаб берилган.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармаларига Тошкент вилояти мисолида ўз фаолияти юзасидан тегишли хулоса чиқариб, аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш, назорат самарадорлигини ошириш ҳамда аҳоли ўртасида экологик маданиятни юксалтиришга қаратилган вазифалар юклатилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: