USD: 11,990 so'm EUR: 13,738 so'm RUB: 162 so'm GBP: 15,862 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,265 so'm USD: 11,990 so'm EUR: 13,738 so'm RUB: 162 so'm GBP: 15,862 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,265 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Андижонда йўлда тўхтатилган машиналардан 2,5 кг “гашиш” топилди

28 марта
Андижонда йўлда тўхтатилган машиналардан 2,5 кг “гашиш” топилди

Андижонда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қарийб 2,5 кг “гашиш” моддаси мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Асака туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида Lacetti русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Текширув жараёнида автомашинада бўлган Наманган ва Марғилон шаҳарларида яшовчи, 1970, 1981 ва 1984 йилларда туғилган 3 нафар фуқарога тегишли 2 кг “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, ҳолат процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Шунингдек, Марҳамат туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса Қува шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинадан 497 гр “гашиш” моддаси ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб кирилган қарийб 4 кг “гашиш” мусодара қилинган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: