USD: 12,058 so'm EUR: 13,819 so'm RUB: 164 so'm GBP: 15,959 so'm CNY: 1,781 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,283 so'm USD: 12,058 so'm EUR: 13,819 so'm RUB: 164 so'm GBP: 15,959 so'm CNY: 1,781 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,283 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

УРГАНЧ ВА ХИВАНИ БОҒЛОВЧИ ЗАМОНАВИЙ ЙЎЛ: ҚУРИЛИШ МАЙДОНИДАН РЕПОРТАЖ

334 марта
УРГАНЧ ВА ХИВАНИ БОҒЛОВЧИ ЗАМОНАВИЙ ЙЎЛ: ҚУРИЛИШ МАЙДОНИДАН РЕПОРТАЖ

Узунлиги 35 километр бўлган халқаро аҳамиятдаги йўл ҳудуднинг транспорт ва туризм салоҳиятини янги босқичга олиб чиқади.

Хоразм вилоятида йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири — янги «Урганч–Хива» автомобил йўлининг қурилиши қизғин паллада. Айни кунларда қурилиш майдонларида ишлар юқори суръатлар ва ўзига хос меҳнат манзаралари остида жадаллик билан давом этмоқда.

Мазкур йирик лойиҳа доирасида ишлар босқичма-босқич, халқаро стандартлар асосида ташкил этилган.

Хусусан:
 Йўл пойдеворини мустаҳкамлаш ва тупроқ кўтармаларини барпо этиш;
 Йўлнинг чидамлилигини оширувчи махсус геосетка материалларини ётқизиш;
 Сунъий иншоотлар, кўприклар ва йўл ўтказгичлар қуриш;
 Юқори сифатли бетон ишларини бажариш жараёнлари тизимли равишда олиб борилмоқда.

Замонавий технологиялар ва қатъий назорат
Кўприк таянчларини барпо этиш, арматура тўқиш ва бетон қуйиш ишлари энг замонавий технологиялар ёрдамида бажариляпти. Йўл пойи учун зарур бўлган тупроқ қатламлари махсус оғир техникалар билан сифатли зичлаштирилмоқда.

Ҳар бир босқич шунчаки бажарилмаяпти — жараён техник назорат хизмати ва лаборатория мутахассисларининг диққат марказида турибди.
Қурилиш майдонининг ўзида геосетка сифати, тупроқ
зичлиги ва бетон қоришмаларининг мустаҳкамлиги мунтазам равишда лаборатория синовларидан ўтказилмоқда. Бу эса келажакда йўлнинг узоқ йиллар хизмат қилиши ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашнинг бош гаровидир.
Маълумот учун: Узунлиги 35 километр бўлган ушбу замонавий автомобил йўли тўлиқ фойдаланишга топширилгач, Урганч ва Хива шаҳарлари ўртасидаги қатнов вақти сезиларли даражада қисқаради. Бу эса нафақат маҳаллий аҳолига қулайлик яратади, балки воҳанинг туризм ва логистика салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Хоразм вилояти Автомобил йўллари ҳудудий бошқармаси Ахборот хизмати хабари асосида тайёрланди.






Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: