USD: 12,058 so'm EUR: 13,819 so'm RUB: 164 so'm GBP: 15,959 so'm CNY: 1,781 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,283 so'm USD: 12,058 so'm EUR: 13,819 so'm RUB: 164 so'm GBP: 15,959 so'm CNY: 1,781 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,283 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хонқада тунги рейд: Ўсимлик қолдиқларини ёққан фуқаро жаримага тортилди

125 марта
Хонқада тунги рейд: Ўсимлик қолдиқларини ёққан фуқаро жаримага тортилди

Хоразм вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси давлат инспекторлари томонидан навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди.

Маълумки, вилоят миқёсида экологик қонунбузилишларнинг олдини олиш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида тизимли равишда тунги рейд тадбирлари ташкил этиб келинмоқда. Хонқа туманида ўтказилган навбатдаги экологик назорат тадбири давомида ҳам навбатдаги қонунбузарлик ҳолати аниқланди.

Хусусан, туманнинг «Янги Тирмиш» маҳалласи ҳудудида яшовчи фуқаро Ж.Д. томонидан ўсимлик қолдиқларини бир жойга тўплаб, очиқ аланга ёрдамида ёқиб юборилганлиги маълум бўлди. Бу билан фуқаро атмосфера ҳавосини зарарли тутун билан заҳарланишига сабабчи бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хонқа тумани инспекторлари томонидан фуқаро Ж.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 88-моддаси 3-қисми (дарахтлар, буталар ёки бошқа ўсимликларнинг қолдиқларини томорқа ер участкаларида, маҳаллалар ва аҳоли пунктларида очиқ ҳавода ёқиш) асосида маъмурий баённома расмийлаштирилди ва унга нисбатан жарима жазоси қўлланилди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: