USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Трастбанк” тадбиркорлар учун қанчалик ишончли?

47 марта
“Трастбанк” тадбиркорлар учун қанчалик ишончли?

Ҳар қандай катта бизнес бир ғоядан бошланади. Аммо ғояни ҳақиқий лойиҳага айлантириш учун фақат истакнинг ўзи етарли эмас. Бунинг учун молиявий имконият, тўғри йўналиш ва ишончли ҳамкор керак.  “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки бугун тадбиркорларга муҳим молиявий кўмакчи бўлмоқда, десак муболаға бўлмайди. 

32 йилдан ортиқ вақт мобайнида фаолият юритаётган ушбу банк миллионлаб мижозлар ишончини оқлаб келмоқда. Яқинда банк фаолияти, тадбиркорларга тақдим этаётган хизматлари ва амалий имкониятлари билан яқиндан таништириш мақсадида ОАВ вакиллари ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди.

Тадбир давомида банкнинг мижозларга хизмат кўрсатиш тизими, замонавий молиявий маҳсулотлари ва “онлайн банкинг” имкониятлари намойиш этилди. Журналистлар дастлаб “Трастбанк”нинг Амалиёт бошқармаси, кейин эса “Тошкент” банк хизматлари офисининг фаолияти билан танишди. Жумладан, жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, 1 млн 400 нафарга яқин жисмоний шахслар учун карталар, 10 мингдан зиёд корпоратив карталар эмиссия қилинган. Қолаверса, республикамиз бўйлаб 700 га яқин кўп функцияли банкоматлар мижозларга туну кун хизмат кўрсатмоқда.

32 йилдан буён фаолият юритаётган банк тадбиркорлик субъектларининг истиқболли лойиҳаларини молиялаштириш, уларнинг фаолиятини кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратишга кўмаклашиб келмоқда. Буни нафақат банкдаги хизматлар, балки реал ишлаб чиқариш жараёнида ҳам кўриш мумкин.  

Бир қарашда банк – кредит, ҳисоб-китоб ва ҳужжатлар билан боғлиқ жойдек туюлади. Аммо бу жараённинг иккинчи томони бор: молиялаштирилган лойиҳа, ишга тушган ишлаб чиқариш, янги иш ўрни ва энг муҳими – тадбиркорнинг катта мақсади. 

Тадбиркор учун банк билан ҳамкорлик – бу шунчаки маблағ олиш эмас. Бу янги ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, фаолиятни кенгайтириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ва янги бозорларга чиқиш имконияти. 

Пресс-тур доирасида журналистлар банк хизматларидан, хусусан, факторинг хизматидан фойдаланган тадбиркорлик субъектларидан бирининг ишлаб чиқариш корхонасига бориб унинг фаолияти билан танишди. Бу ерда сифатли тиббиёт буюмлари, жумладан, бинт маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёни босқичма-босқич кўрсатиб берилди.

Корхона вакиллари “Трастбанк”нинг факторинг хизмати ишлаб чиқариш жараёнини узлуксиз давом эттириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини оширишда ёрдам бераётганини таъкидлади.

Маълумотларга кўра, тадбиркорларга жорий йилнинг саккиз ойида “Трастбанк” томонидан 123 миллиард 601 миллион сўмлик факторинг хизматлари кўрсатилган. 

Кўриниб турибдики, бизнесни бошлаш учун ғоя керак. Уни ривожлантириш учун эса молиявий имконият ва ишончли ҳамкор муҳим. “Трастбанк”нинг тадбиркорлар билан ҳамкорлиги мисолида эса банк хизматлари реал ишлаб чиқариш, янги иш ўринлари ва бизнеснинг кенгайишига хизмат қилаётганини кўриш мумкин. Демак, ишончли банк хизмати – тадбиркорнинг бугунги фаолияти билан бирга, унинг келажакдаги режалари учун ҳам муҳим таянч ҳисоблнади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: