USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Avo, TBC, AnorBank: мижозлар билан ишлашда энг қолоқ банклар номи очиқланди

176 марта
Avo, TBC, AnorBank: мижозлар билан ишлашда энг қолоқ банклар номи очиқланди

Жорий йилнинг иккинчи чораги давомида Ўзбекистонда мижозларнинг мурожаатлари билан ишлашда энг қолоқ кўрсаткичларга эга 10 та тижорий банклар рўйхати очиқланди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Маълум қилинишича, Марказий банк 2026 йил II чорак якунлари бўйича банк хизматлари сифатини ошириш ва мижозлар манфаатларини таъминлаш мақсадида банклар фаолияти юзасидан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилган.

Унга кўра, жорий йил II чорак давомида регуляторга тўғридан тўғри ва бошқа давлат органлари орқали банклар фаолияти юзасидан жами 11 331 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг энг кўпи Avo Bank (4,42 индекс) ҳиссасига тўғри келган.

Шунингдек, мурожаатлар бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга бўлган банклар қаторида “Бизнесни ривожлантириш банки” (2,78), “Микрокредитбанк” (2,69), TBC Bank (2,63) ҳамда AnorBank (1,84) ҳам бор.

Таъкидланишича, мижозлар сонига нисбатан мурожаатлар улушининг юқори бўлиши қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатади:

  • мижозларга банк маҳсулотлари ва хизматлари бўйича етарли тушунтириш бериш;
  • мурожаатларга ўз вақтида ва сифатли жавоб тақдим этиш;
  • такрорий мурожаатларга сабаб бўлаётган тизимли камчиликларни бартараф этиш;
  • мижозларга хизмат кўрсатиш сифати ва ички назорат механизмларини кучайтириш.

“Шу муносабат билан банкларга кўриб чиқиш учун келиб тушган мурожаатлар сабабларини чуқур таҳлил қилиш, уларни кўриб чиқиш жараёнларини такомиллаштириш ҳамда мижозлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чораларни кучайтириш тавсия этилади”, дейилади регулятор таҳлилномасида.

Қайд этилишича, мазкур индекс банкнинг молиявий барқарорлиги ёки ишончлилигини баҳоламайди. У фақат мижозлар сонига нисбатан келиб тушган мурожаатлар улушини акс эттиради. Чорак давомида 100 тадан кам мурожаат келиб тушган банклар бўйича эса индекс ҳисобланмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Anor Bank” АЖ реклама қонунчилигини бузгани учун молиявий жаримага тортилиб, қонунбузилишни бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатма берилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: