USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Москвада 9 май паради арафасида мобил алоқа чекланади

78 марта

Москвада 9 май паради арафасида мобил алоқа чекланади

Манба: The Moscow TimesРоссия пойтахти Москвада 9 май кунги парадда хавфсизлик чоралари кучайтирилиши муносабати билан мобил алоқа бўйича чекловлар янада қаттиқлашади. Бу ҳақда “Ростелеком” ва алоқа операторларидан бирига таяниб BBC хабар берди.
Манбаларнинг маълумот беришича, 5, 7 ва 9 май кунлари расмийлар қуйидаги чораларни кўришни режалаштирмоқда:
  • барча мобил алоқа турларини чеклаш;
  • SMS хабарлар йўллашни тўхтатиб қўйиш (эҳтимолий);
  • “оқ рўйхат” тизими фаолиятини чеклаш.
Ушбу чекловлар нафақат шаҳар марказида, балки бутун Москва ҳалқа йўли ҳудуди бўйлаб жорий этилади.

“Оқ рўйхат”
Март ойи бошида ҳам Москвада мобил интернет ва алоқа билан боғлиқ кенг кўламли муаммолар кузатилган. Ўшанда Кремль барча узилишлар хавфсизлик нуқтайи назаридан ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилганини билдирган.

Кейинчалик пойтахтда “оқ рўйхат” тизими жорий этилгани маълум бўлди. Бу тизим мобил интернет ўчирилган вақтда ҳам фақат маълум бир сайтларга кириш имконини беради. Март ойидаги муаммолар қарийб уч ҳафта давом этди ва шаҳар марказида интернет 24 мартга келиб тикланди.
9 май паради ҳарбий техникаларсиз ўтади
2026 йилги Ғалаба куни паради Қизил майдонда қисқартирилган форматда ўтказилади. Хусусан, бу йилги байрам тадбирида ҳарбий техникалар колоннаси иштирок этмайди.

“Бутун бошли парад 40 дақиқагина давом этади, ҳарбий техника ҳаракатланмайди, меҳмонлар бир неча юз киши, холос. Медиа хабарда парад одатдагидек маросим ўтказиладиган жойда бўлиб ўтиши айтилган. Тадбирнинг қисқалигини эътиборга олмаслик буюрилган. Олий бош қўмондонни кўрсатишади, шунисига ҳам шукр қилинглар”, деб ёзди сиёсатчи Шулман ўзининг Telegram каналида.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: