USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

АҚШ Ғазо бўйича миссиясини тугатмоқда

72 марта

АҚШ Ғазо бўйича миссиясини тугатмоқда

АҚШ Ғазо секторидаги вазиятни мувофиқлаштириб туриши керак бўлган Фуқаролик-ҳарбий мувофиқлаштириш (ФҲМ) марказини ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Ушбу марказ Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш режимини кузатиш ҳамда Ғазога гуманитар ёрдам етказишни мувофиқлаштириш учун ташкил этилган эди.


Манбаларга кўра, қарор Дональд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича тинчлик режаси боши берк кўчага кириб қолгани билан боғлиқ. Бунга Исроил ҳужумларининг давом этиши ва ҲАМАСнинг қурол топширишдан бош тортиши сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

ФҲМ функциялари АҚШ бошчилигидаги янги International Stabilization Group таркибига ўтказилади. Оқибатда АҚШ ҳарбийлари сони 190 кишидан 40 кишигача қисқартирилади, уларнинг ўрнини бошқа давлатлардан келган фуқаролик мутахассислари эгаллаши кутилмоқда.

Янги тузилма “Ғазо бўйича халқаро қўллаб-қувватлаш маркази” деб қайта номланиши мумкин, бироқ дипломатлар бу ўзгариш реал вазиятни сезиларли яхшиламаслиги мумкинлигини айтмоқда.

Нашр маълумотига кўра, ўт очишни тўхтатиш режими кучга кирганидан бери Ғазода 800 дан ортиқ фаластинлик ва 4 нафар исроиллик аскар ҳалок бўлган. Ҳудуд аҳолиси эса оммавий равишда кўчишга мажбур бўлган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: