Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Австралиялик машҳур парашютчи машқлар пайтида ҳалок бўлди

136 марта

Австралиялик машҳур парашютчи машқлар пайтида ҳалок бўлди

Австралия армиясининг юқори малакали парашютчиси, 50 ёшли Лаклан Мэддл Янги Жанубий Уэльс жанубий соҳилидаги Жервис Бей аэродромида ўтказилган ўқув машқлари вақтида ҳалок бўлди. Бу ҳақда ABC News хабар берди.

Ҳодиса кеча соат 17:40 атрофида бошқа бир десантчи билан ҳавода тўқнашув оқибатида содир бўлган.
Австралия армияси махсус операциялар қўмондони генерал-майор Гарт Гоулднинг айтишича, сержант Мэддл парашют машғулотларига ихтисослашган ўқув дарсларида ёрдам бераётган бўлган.

“Парашютлар муваффақиятли очилганидан сўнг, бизга маълум бўлишича, ҳар икки парашютчи қўниш ҳудудига қараб манёвр қилаётган вақтда ердан бир неча юз фут (тахминан 300 метр) баландликда тўқнашган”, деган Гарт Гоулд.
Австралия Мудофаа Кучлари Парашют мактабининг сержанти бўлган иккинчи парашютчи енгил жароҳатлар билан омон қолган ва сержант Мэддлга биринчи ёрдам кўрсатилган.
“Ҳар икки парашютчи ҳам юқори малакали эди. Улар минглаб сакрашни амалга оширган”, деган генерал-майор Гоулд.
Унинг таъкидлашича, сержант Мэддлнинг ўлими “жуда чуқур қайғу билан қабул қилинган”.
Гоулднинг сўзларига кўра, ҳодиса кам ёруғлик шароитида содир бўлган ва машғулот иштирокчилари тунги кўриш кўзойнакларидан фойдаланган.
Сержант Мэддлнинг ўлими сўнгги йилларда парашют билан боғлиқ иккинчи ўлим ҳолати бўлди. 2024 йилда Жек Фицгиббон Сиднейдаги

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: